Бухоролик муҳаддис аёл
18 июл 2019 й.
2346 марта ўқилди.

                                             

  Бухоролик муҳаддис аёл 

    Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир”,-дейилган. 
Ибн Можа ривояти.
   Мазкур ҳадиси шариф Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасининг пештоқида  ҳам битиб қўйилгани, ислом динида илм маърифат талаб қилиш  борасида аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигини англатади. Бухородан етишиб чиққан буюк алломалар сафида маърифатли аёлларнинг борлиги аждодларимизнинг мазкур ҳадиси шарифга нечоғлик амал қилганларидан далолатдир. 
    Имом Бухорийга қадар ҳам Бухоро заминида ҳадис мактаблари шаклланган  бўлиб, бу зот ҳадис илми мавқеини бутун мусулмон оламига таратди. Буюк муҳаддиснинг илм зиёсидан Бухоро замини маърифат масканига айланди. Мазкур даврда  эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам етишиб чиқди. 
   Х1- асрда яшаган бағдодлик олим Ал-Амир Абу Наср Али ибн Вазир Абул Қосим Ҳибатуллоҳ ибн Али ибн Жаъфар ибн Али ибн Муҳаммад ибн Дулаф ибнул Амир Аби Дулаф (ибн Макула номи билан машҳур; 1030-1082 й.я.)нинг “Ал-Икмал мин асмаир-рижал”  (“Камолот касб этган олимлар”)   асарида бухоролик муҳаддис аёл ҳақида маълумот келтирилган.
    Муҳаддис аёлнинг исми Сакийна бинти Ал-Қози Абу Зарр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн ул -Ҳакам ибн Ҳимян ибн Убда ибн Убайдуллоҳ Ал-Адавий Ал-Бухорий бўлиб, олиманинг бобоси Имом Бухорий билан сабоқдош бўлган. Бобосининг номи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф бўлиб, у зот Муҳаммад ибн Салом Пойкандий, Муснадий  ал-Бухорий, Қутайба, Абул Валид Ҳанафий, Яҳя ибн Муъийн,  Қаварийрий ва бошқалардан ҳадис тинглаган. Сакийна эса отаси Абу Заррдан ҳадис ривоят қилган. Муҳаддиса Сакийна бинт Қози Абу Заррдан эса “Бухоро тарихи” асаринг муаллифи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Бухорий  ал-Варроқ ал-Ғунжорий  ҳадис  ривоят қилган.  
                                                                                        
Жалолиддин Сабуров 
 
«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram