РИСОЛАДАГИ АЁЛ
09 июн 2022 й.
1130 марта ўқилди.

 
РИСОЛАДАГИ АЁЛ
 
 Аллоҳ таоло: «Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир», деди (Нисо сураси, 34-оят). 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эр ўз аёлини тўшагига чақирса-ю, у келишга кўнмаса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлаб чиқадилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч кишининг намози қулоғидан нарига ўтмайди: хожасидан қочган қул, токи қайтиб келмагунича; эрини (ноҳақ) ғазабнок қилган хотин ва қавми ёмон кўрган имом», дедилар» (Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Ҳусойн ибн Муҳсондан ривоят қилинади: «Аммам менга шундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир юмуш билан бордим. У зот: «Ҳой сен! Эринг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Унга қандай муомаладасан», дедилар. «Қўлимдан келганича хизматидаман», дедим. «Унга бўлган муносабатинг қандайлигига қара! У сенинг ё жаннатинг ё дўзахингдир», дедилар» (Аҳмад ривоят қилган).
Ибн Абу Авфодан ривоят қилинади: «Муоз ибн Жабал Шом (ўлкаси)дан келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сажда қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу нимаси?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Шомга бориб одамлар роҳибларига сажда қилишаётганини кўрдим. Сизга ҳам шундай қилгим келди», деди. «Бундай қилма. Мен бирор нарсани бирор нарсага сажда қилишини буюрадиган бўлсам, аёлни эрига сажда қилишига буюрар эдим. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, аёл эрини ҳаққини адо қилмагунча Роббининг ҳаққини адо қилолмайди. Эр уни хоҳласа, у эгарни устида бўлса ҳам, монеълик қилмасин», дедилар» (Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон ойи) рўзасини тутса, фаржини (зино ва фаҳшдан) асраса, эрига итоат қилса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради», дедилар» (Ибн Ҳиббон ривоят қилган). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлга эри борлигида унинг изнисиз (нафл ва қазо) рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (бировнинг киришига) изн бериши ҳалол бўлмайди», дедилар (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган). 
Абу Довуднинг ривоятида Абу Ҳурайрадан: «Аёл эрининг уйидаги нарсалардан садақа қиладими?» деб сўрашди. У киши шундай деди: «Йўқ, фақат (эри олиб келган) озиқ-овқатидан садақа қилса майли. Савоби ўрталарида бўлади. У эрининг молидан унинг изнисиз садақа қилиши ҳалол эмас». 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? (Эрига) муҳаббатли, кўп туғадиган, фойда келтирадиган, зулм кўрса «мен сизнинг ихтиёрингиздаман, мендан рози бўлмагунингизча мижжа қоқмайман» дейдиган аёл» (Табароний ва Дорақутний ривоят қилинган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аёлларингизнинг яхшиси Аллоҳга тақво қиладиган, кўп туғадиган, (эрига) муҳаббатли, кўнгил оладиган, бўйинсунадиганидир. Аёлларингизнинг ёмони очиқ-сочиқ, кибрлиларидир. Улар мунофиқадирлар. Улардан кам учрайдиган қаноти оқ қарғалар каби жуда озчилиги жаннатга киради».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг «ҳури ийн»дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқдир, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейишади» Ибн Можа ва Термизий ривоят қилишган. Термизий ҳасан, деган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Дўзахни кўрдим. Бугунгидек манзарани асло кўрмаганман. Унинг аҳли аксар аёллар эканини кўрдим», дедилар. «Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Куфрлари туфайли», дедилар. «Аллоҳга куфр келтиришадими?» дейишди. «Эрларига куфроналик (нонкўрлик) қилишади. Яхшиликка куфроналик қилишади. Бирортасига умр бўйи яхшилик қилсанг‑у, кейин сендан бирор (ёмон) нарса кўрса, «Аллоҳга қасамки, сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ», дейди», дедилар» Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
 
Манбалар асосида тайёрланди.

Ромитан туман “Ҳазрати Бобо” жомеъ масжид 

имом-хатиби Суннатуллоҳ Фахриев 

«орқага

Фикр билдириш

Фикр беринг

Сизнинг исмингиз *:
E-mail *:
Фикр матни *:
Текшириш коди:


* - асосий қаторлар

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram