ҲАЛОЛ КАСБ БАРАКА ОМИЛИ
15 май 2019 й.
591 марта ўқилди.

 
ҲАЛОЛ КАСБ БАРАКА ОМИЛИ

  Ҳалол луқма ва у икки дунё саодатига мушарраф қилувчи неъматдир. Хазрати Одамни муаззам қилиб халқ қилган роббул оламийн ер юзида ададсиз неъматларни  тўкин қилиб қўйди. Уларнинг энг афзалларини бутун башариятга инъом этди. Инсонни онгу шуурини ҳам гўзал ва покиза нарсаларга илҳомлантириб қўйди. Бандага шулар ичидан Ўзи рухсат берган неъматларни фойдаланишга бирон машаққатларни қолдирмади. Мўъмин мусулмон банданинг қўрғони қалб хотиржамлиги қилиб, ҳалолликни иймон белгиси қилиб белгилади. Зотан, иймон тақозоси билан қилинадиган яхши амалларнинг барчаси бу дунёда гўзал ҳаёт кечиришни таъминловчи воситадир. Муборак динимизни батамом қилиб берилганлиги ҳам инсониятга берилган улкан бахту саодатдир. Ҳалоллик борасида Каломи Шарифида ибратли оятлар бисёр. Шулардан бири мазкур оятдир:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُواْ لِلّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ
172. Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз.
( Бақара сураси,172-оят)
Пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона терлари билан топганлар. Касб-ҳунар билан шуғулланганлар. Улар ризқ Аллоҳ тарафидан эканлигини билган ҳолларида ҳам ҳунарсиз ўтишмаган. Жумладан, пайғамбарлардан, Одам деҳқончилик, Нуҳ дурадгорлик, Идрис тикувчилик, Довуд алайҳиссалом эса темирчилик касби эгаси бўлганликлари сийратлардан маълум. Бу эса уларнинг Аллоҳ таолонинг касбу камолотга буюрган талабига мувофиқ эканини кўрсатиб турибди.
Дарҳақиқат, ҳалол ризқ талаб қилиш Одамдан бошлаб барча инсонларнинг мақсади ва ҳаётдаги дастури бўлиб келган.
Бир бор Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди у кишининг йўқлигида Мадина шаҳридан келган кишига 400 дирҳамлик қалин кийимни 1000 дирҳам эвазига сотиб юборди. Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишдан хабар топгач, шогирдини қаттиқ койиди ва уни дўконда иш юритишдан четлатди. Харидорни ташқи кўринишини билиб олиб, уни суриштиргач, Мадина шаҳридан уни қидириб топди ва олмаслигига қўймасдан 600 дирҳамни унга қайтариб берди. Сўнг Куфага қайтадилар.
Мана шундай зотлардек бировнинг ҳаққидан қўрқадиган инсон ризқи баракали  бўлади.
Ризқ баракали эканини белгиси шуки, у сабабли инсонда қаноат, шукр, ва сабр пайдо бўлади ҳамда яхши амалларга тавфиқ насиб этади.

عن عبد الله بن بسر ، من بني سليم قال : جاء رسول الله صلى الله عليه وسلم إلى أبي فنزل عليه ،فقدم إليه طعاما ، فلما قام قام أبي فأخذ بلجام (1) دابته فقال : ادع الله لي ، فقال : « اللهم بارك لهمفيما رزقتهم ، واغفر لهم ، وارحمهم
Бани Салимлик Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отам ҳузурига келдилар. Отам у зотга таом келтирдилар. У зот (таомланиб бўлгач) ўрниларидан турган эдилар, отам ҳам ўрнидан туриб, У зотнинг уловини жуганидан ушлаб: "Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз", деди. Шунда У зот: “Эй Аллоҳим! Уларга ризқ қилиб берган нарсаларингда барака бергин, уларни мағфират қилгин ва уларга раҳим қилгин!”, дедилар”.
Бу ҳадиснинг шарҳида Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ: "Бараканинг аломати қаноат, тоат ва ибодатларга муваффақ бўлишдир", деганлар” (Мирқотул мафотиҳ китоби).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« طَلَبُ كَسْبِ الْحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعْدَالْفَرِيضَةِ ».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти).
Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни олдин қўймоқ лозимдир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ризқ талабига тарғиб қилар эканлар, шу билан бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий мақсади, рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигни ҳам ўргатдилар.

من دعاء الرسول صلي الله عليه وسلم: "اللهم لا تجعل الدنيا أكبر هَمِّنَا، ولا مبلغ علمنا ولا غاية رغبتنا" رواه الترمذي .
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар».
Мусулмон одам учун ҳалол нарсани талаб қилиш, ҳалолдан молу-мулк топиш фарз бўлса, ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир.
Ватан равнақи, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги учун ҳалолу покиза хаёт кечирмоқликни насиб этишлигини сўраймиз.

Бухоро тумани “Имом Бухорий” 
жомеъ масжиди имоми 
Жасур Панжиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram