ИМОМЛИК БУЮК МАСЪУЛИЯТ
15 феврал 2021 й.
1126 марта ўқилди.


ИМОМЛИК БУЮК МАСЪУЛИЯТ
 
Маълумки, имомлик шарафли вазифа бўлиб, бундай улуғ ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, хулафои рошидинлар ва табаррук зотлар адо этишган. Бу вазифани чиройли амалга оширган ва бу йўлда қунт билан ҳаракат қилган кишилар катта ажрларга эга бўлади.
Имомлар мўмин мусулмонлар иттифоқлигини, эътиқодий бирдамлигига рахна соладиган ёки фитна келтириб чиқарадиган нарсалардан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарур.
Имомлар нафақат ибодатда, балки бошқа хайрли ишларда ҳам кишилар эргашадиган ва ўрнак оладиган шахс бўлиши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам имомлик шарафлик вазифа экани айтилади. Жумладан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши қиёмат куни қўрқувга тушмайдилар, ҳисоб китоб қилинмайдилар, Аллоҳ бандаларни ҳисоб қилиб бўлгунча улар мушкли тепаликда бўладилар; Аллоҳнинг розилигини истаб Қуръон ўқиган ва у билан бир қавмга имом бўлган ҳамда улар ундан рози бўлган киши: Аллоҳ розилиги учун беш вақт намозга чақирган киши; ўзи ва Робби ўртасидаги муносабатни жойига қўйган, ўзи ва хожалари муносабатини яхши қилган қул”, деб айтдилар (Табароний  ривояти).
 Аслида “Имом” сўзи арабча сўз бўлиб, тўғри  йўлга  бошловчи, олдинда турувчи, раҳбарлик қилувчи маъноларни англатади. Бир сўз билан айтганда имом кишиларни ҳидоятга етакловчидир. Қуръони Каримда айни шу маънони  ифода этувчи бир қанча оятлар бор: “Эсланг, Иброҳимни бир неча сўзлар билан Робби имтиҳон қилганида, уларни мукаммал адо этди. Шунда (Аллоҳ): “Албатта, Мен сени одамларга имом (пешво) қиламан”, деди” (Бақара сураси, 124-оят).
Оят мазмунидан шундай хулоса чиқариш мумкин – имомлик юқори мартабадир. Иброҳим алайҳиссалом кўп имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларидан кейин Аллоҳ таоло иноят қилиб, имомликни ато этган. Имом одил, қалби пок, бутун вужуди билан кишиларга хизмат қилиши, илмли  бўлиши, шу илмига амал қилиши, мол дунёга ўч  бўлмаслиги керак. Имомлик мансаб ҳам лавозим ҳам эмас, балки улкан масъулятдир. Мўмин мусулмонлар учун имомнинг ҳар бир сўзи ва ҳар бир қиладиган иши ибратдир. Ҳаёт шундай, оддий одамда ҳар қанча камчилик бўлса, бошқалар унга эътибор бермайди. Аммо элга панду насиҳат қиладиган имом хатибларда андак нуқсон сезилса, халқ кўнглига дарров: “Бу имом хақни бир ишга даъват килар экан-у, ўзи бошқа иш килар экан”, деган шубҳа пайдо бўлади.
Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммаларидаги юксак масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда асл ислом динини, мотуридия таълимоти, ҳанафий мазҳаби ҳукмларини оммага чиройли равишда етказишлари, Ватан равнақи, юрт тинчлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишлари зарур. Мана шу масъулятли шарафли ишларда юртимиздаги барча имомларга Аллоҳ  таолодан тавфиқу иноятини сўраб қоламан. Аллоҳ таоло ватанимизни ёмон кўзлардан ўз паноҳида асрасин. Барча имомларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
 

Шофиркон туман бош отинойиси

Нигора Очилова 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram