МЎМИННИНГ НИЯТИ
27 август 2021 й.
764 марта ўқилди.

 
МЎМИННИНГ НИЯТИ

Мўминнинг нияти амалидан кўра (савобга) тезроқ эришувчидир. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ 
Изоҳ: Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар алайҳиссалом: “Мўминнинг нияти амалидан яхшироқдир. Мунофиқнинг амали эса ниятидан яхшироқ. Ҳар бир киши ниятига кўра амал қилади. Мўмин бирор амални бажарса, қалбида бир нур ёришади”, - деганлар (Имом Табароний ривояти).
Маълумки, ҳар бир банда амалдан олдин ният қилади. Гарчи шу ниятини амалга ошира олмаса ҳам, унга бир савоб ёзиб қўйилади. Мўмин бир солиҳ амални бажарса, ихлосига қараб 10 баробардан 700 баробаргача, балки ундан ҳам зиёдароқ ажр-савобни қўлга киритиши мумкин. Бироқ амал қилинди савобга эришилди, бу шундай давом этаверади дегани эмас-да! Амал фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бажарилиши, унга риё (хўжа кўрсин) ва сумъа (хўжа эшитсин), кибр аралашмаслиги лозим. Акс ҳолда, амалдан ният афзал бўлиши аниқ. Аслида ниятни холис Аллоҳ учун қилишнинг ўзи осон эмас.
 Тўғри ният қилинганидан кейин уни амалга ошириш ҳам бир мунча мушкулотларни келтириб чиқаради. Аллоҳ таолонинг тавфиқу фазли ила ният амалга ошди, лекин уни риё ва сумъадан сақлаб қолиш ундан ҳам қийин масала. Шундай экан, амалларимизга эътиборли, эҳтиёткор бўлишимиз, улар қабул бўлди деб хотиржам юравермаслигимиз, Аллоҳ таолодан амалларимизни ҳусни мақбул айлаб, кўплаб солиҳ амалларга муваффақ қилишини сўраб дуоларимизда бардавом бўлишимиз лозим.

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

Манба: Bayyina.uz 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram