Бухоро 2020 йил ислом маданияти пойтахти
01 феврал 2020 й.
380 марта ўқилди.

 
Бухоро 2020 йил ислом маданияти пойтахти

Дейдиларки: ҳамма жойга осмондан нур ёғилса,
Бухоройи шарифдан осмонга  нур кўтарилар экан.
Бу нур - маьрифат, илму ирфон нуридир.
Нур борки,  зулмат чекинади. Нур борки, йўлимиз ёруғ.
Қалбимизни ҳам мунаввар этувчи нур бор.
Бу - маьрифат нури, маьнавият зиёси.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг “Фан, таълим ва маданият тузилмаси”. Бугун ушбу нуфузли ташкилот Ўзбекистон номини чуқур ҳурмат билан тилга олади. 2017 йил 12 октябрда “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг ислом тараққиётидаги буюк ролини кенг ёритиш, республиканинг қадимги тарихи ва маданий мероси билан таништириш, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтиришни мақсад қилади. Мақсадлар ижроси доирасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар бошланган.
Хўш, ISESCO қандан ташкилот? Унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – АЙСЕСКО ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, аввало, шуни айтиш керакки, у Ислом конференцияси ташкилотининг таркибий тузилмаси ҳисобланиб, 1979 йили мазкур ташкилотнинг Марокаш давлатининг Фес шаҳрида бўлиб ўтган конференциясида унга асос солинган. Ислом конференцияси ташкилоти деганда эса, мусулмон оламининг бирлаштирадиган ва ўз таркибида 57 та мамлакатни жам этган, халқаро миқёсдаги муҳим ва долзарб масалаларни ҳал қилишда таъсир ва аҳамияти тобора ортиб бораётган нуфузли ташкилотни тушунамиз. Бир сўз билан айтганда, АЙСЕСКО фаолиятининг асосий йўналишини фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини изчил ривожлантириш, ана шу негизда аъзо давлатлар ўртасида ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш каби муҳим вазифалар ташкил этади. Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) 2019 йилни “Ислом маданий мероси йили” деб эълон қилди. Шу муносабат билан ташкилот аъзо давлатларни моддий ва номоддий маданий мероснинг аҳамиятига эътибор қаратган ҳолда мазкур йилни нишонлаш бўйича керакли чораларни кўришга чақирди. Таъкидлаш жоиз, АЙСЕСКОнинг Ўзбекистонда тўлиқ фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратилган. Тошкент ислом университети қошидаги АЙСЕСКО махсус кафедраси ўз ишини самарали олиб бормоқда. Мазкур кафедра ИҲТ га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтказилган 43-сессияси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўттган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар мавзусидаги саммитида чиқиши вақтида ИҲТнинг фан ва технологиялар бўйича саммитини уч йилда бир марта ўтказиб туришни таклиф қилган ва навбатдаги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёрлигини билдирган.
  ISESCO баёнотида қайд этилишича, Ислом дунёси бой маданий меросга эга бўлиб, бу мусулмон мамлакатларнинг очиқлиги ва уларнинг бошқа маданиятлар билан алоқаларининг, шунингдек олимлар, ижодкорлар, меъморлар ва ҳунармандларнинг самарали меҳнати натижасидир. Жорий йилда Ислом дунёсининг маданий меросини кенг тарғиб этиш ишлари олиб борилади. Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган ва 2018 йил 4 апрелда матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуни шу мақсадга хизмат қилади. Аввало, Ислом ташкилоти ва унинг қайси йўналишда фаолият юритишига тўхталиб ўтсак. Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг ихтисослаштирилган муассасаси ҳисобланади. Ташкилотнинг қароргоҳи Марокаш қироллигининг Работ шаҳрида жойлашган. Теҳрон (Эрон Ислом Республикаси) ва Шаржа (БАА) шаҳарларида минтақавий офислари мавжуд. АЙСЕСКОнинг иш тиллари араб, инглиз, ва француз тилларидир.
 Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир. 2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) "Фан, таълим ва маданият" тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди. Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.
Ислом оламидаги нуфузли ташкилотнинг бу қарорга келиши бежиз эмас ва унинг ўзига хос сабаб ва асослари бор. "Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг "Қуббатул Ислом" дея, эътироф этилгани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши асрлар давомида қадим кент ва бу ерда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади. Бу каби  омилларни узоқ давом эттириш мумкин. Асосийси уларнинг ҳар бири дунё цивилизациясига даҳлдорлиги билан аҳамиятли.  
Давоми бор....
 
Когон туман “Саййид Амир Кулол”
жомеъ масжиди имом-хатиби
Жалолиддин Сабуров

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram