Бухоро - Ислом маданияти пойтахти
03 феврал 2020 й.
361 марта ўқилди.

 

Бухоро - Ислом маданияти пойтахти

   Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидан  3 шаҳарни "Ислом маданияти пойтахти", деб эълон қилади. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, бизнинг юртимиз Бухорои шариф 2020-йилда "Ислом маданияти пойтахти", деб эътироф этилди. Ҳақиқатдан ҳам бундай номга Бухорои шариф лойиқдир. Чунки бизнинг буюк аждодларимизга бешик бўлган бу она замин, бутун ислом оламида "Қуббатул ислом" номи билан машҳур бўлди. Улуғ аждодларимиз: Имом ал-Бухорий, ибн Сино, Абу Ҳафс Кабир, Абу Ҳафс Сағир каби зотлар шу диёр фарзандларидир. Ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий Қуръони каримдан сўнг, Ал-жомъе ас-Саҳиҳ асарининг муаллифи бўлиб, бу буюк асар бутун ислом оламида севиб ўқилиб келинмоқда. У зот "Дунё имоми" номи билан ҳам машҳур бўлганлар.
   Тиббиёт илмининг буюк вакили, "Тиб қонунлари" муаллифи, Ҳазрат Абу Али ибн Сино бутун дунёда "Авиценна" номи билан машҳур бўлиб, у киши яратган асар, европа мамлакатларида ўқув қўлланмаси сифатида яқин асрларгача фойдаланилган.
   Абу Ҳафс Кабир ва Сағирлар эса, нафақат Бухорои шарифда, балки, Мовароуннаҳрда фикҳ ва шариат илмини олиб кирган ҳамда унинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган зотлардир.
   Бундан ташқари буюк тасаввуф ва тариқат илмининг асосчилари Абдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф Ар Ревгарий, Фағнавий, Рометаний, Самосий, Миркулол, Баҳоуддин Нақшбанддек зотлар ҳам Бухорои шариф фарзандларидир. Буларнинг шиорлари "Дилба ёру-дастба кор", яъни "Қўлинг меҳнатда, қалбинг эса Аллоҳнинг зикрида машғул бўлсин", деб таъкидлаганлар.
   Биз буюк аждодларимиз Бухорои шариф фарзандлари бўлганлигидан фахрланамиз, албатта.
   Юртимиз истиқлол сабабли, бундай улуғ аждодларимиз қўним топган масканлари обод, кўркам, кўз кўриб қувнайдиган даражадаги муҳташам зиёратгоҳларга айланди. Айниқса, охирги йилларда муҳтарам юртбошимизнинг ташаббус ва тавсиялари туфайли нафақат бу зиёратгоҳлар балки, улуғ аждодларимизнинг қолдирган бой маънавий мерослари халқимизга манзур бўладиган даражада юқори салоҳият билан етказилиб берилмоқда. Халқимиз бундай ўзгаришлар ва эркинликлардан бениҳоя мамнунликларини ўзларининг шукроналик дуолари билан изҳор этмоқдалар.
   Президентимизнинг 2018-йил 16-апрельдаги "Диний соҳани тубдан такомиллаштириш" тўғрисидаги фармонларига мувофиқ, Республикамизнинг барча вилоятларида бўлгани каби Бухорои шарифда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
   Шахсан юртбошимиз тавсиялари билан Мир-Араб олий мадрасаси, тасаввуфшунослик мактабининг ташкил этилганлиги, бундан ташқари етти пир зиёратгоҳларини қайта ободонлаштирилганлиги, юздан зиёд жомеъ масжидларнинг фаолият олиб бораятганлиги, вилоятимиз кўркига кўрк қўшиб турган Минораи калон, Масжиди калон, Мир-араб, Арк қўрғони, Лаби ҳовуз мажмуалари каби юзлаб осори-атиқалар шулар жумласидандир.
   Халқимиз фароволиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам талайгина. Кекса отахон ва онахонларимиз, тиббий ва ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламларига, ёш келажак авлодларимизга эътиборни янада кучайтириш мақсадида янги замонавий шифохоналар, дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, мактабгача таълим муассасалари, янги мактаб, спорт комплекслар, кутубхоналар, ёш оилалар учун замонавий уйлар каби кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
   Муҳтарам юртбошимиз томонларидан 2020-йил "Илм-маърифат, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили", деб эълон қилинди. Бу келажак авлодларимиз илм маърифатини юксалтиришда, етук, комил инсонлар етишиб чиқиши учун ҳаракат қилишдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, келажак авлодларимиздан Бухорийдек, Нақшбандийдек буюк зотлар етишиб чиқишига улкан замин бўлди.
   Яна юртбошимизнинг ташаббуслари ила тўйга-тўйёна билан, деганларидек 2020-йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудларининг 700 йилиги кенг нишонланади.
   Вилоятимизнинг асосий илм ўчоқлари ривожланган Шофиркон туманида ҳам охирги 3 йилликда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: Хўжа Ориф ар-Ревгари зиёратгоҳи буткул қайта таъмирланиб янги масжид, минора, фаввора, музей, кутубхона, зиёратгоҳга келган меҳмонлар учун меҳмонхона, чойхоналар туманимиз кўркига кўрк қўшди.

Миржон Эгамбердиев
Шофиркон тумани “Хўжа Бадарға”
 жомеъ масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram