Табаррук заминга муносиб ном
24 феврал 2020 й.
573 марта ўқилди.

                       

Табаррук заминга муносиб ном

Аллоҳга беҳад ҳамд-у санолар бўлсинки, Ватанимизнинг истиқлоли шарофати билан халқимизга миллий ғурурни ҳис этиш бахти қайтариб берилди.
«Ҳеч кимдан кам эмаслигимиз»ни идрок этиш, ўзликни англаш туйғуси уйғонди.
Бу ҳол миллий ва маънавий қадриятларимиз, жумладан, диний қадриятларимизда намоён бўлди.
Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзимизни йўқотамиз.
Шу сабабдан ҳам диёримиз нафақат халқимиз ва миллатимиз, балки ислом дунёси ифтихори даражасидаги валийлар, олимлар – азиз зотлар камол топган юрт ҳисобланади.
Шуни ифтихор билан айтиш мумкинки, бугун мамлакатимизда ул зотларнинг табаррук номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳлар ҳанузгача сақланиб қолган.
Мустақилликнинг шарофати билан табаррук зиёратгоҳлар, масжид-у мадрасалар ва барча обидаларимиз обод бўлди. Бу обидаларимизнинг ҳайбат-у салобати узоқ-яқиндан келган зиёратчиларни, меҳмонларни лол қолдириб келмоқда. Буларнинг барчаси ислом динига бўлган эҳтиром ва мусулмон аҳлига ҳурматдир. 
Мана шу ислоҳотларнинг сабабидан, бизнинг жонажон Ўзбекистонимиз мана иккинчи бор “Ислом олами маданияти пойтахти ”деган улуғ номга сазовор бўлиб келмоқда.  Бундан ўн уч йил аввал Тошкент “Ислом маданияти пойтахти” бўлган бўлса, бугунга келиб, бу ном ISESCO томонидан яна бир бор Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятига муносиб кўрилди.
Албатта бу ном шунчаки берилмайди. Ҳозирги кунда Бухоройи Шарифда бўлаётган ва бўлиб ўтган ишларни шунчаки айтиб бўлмайди. Тарихий масканларнинг обод бўлишлиги, зиёратгоҳларнинг қайта обод ҳолга келтириш, ҳар бир келган меҳмонни у жойда қандай инсон дафн этилганлигини, қандай манзилга келганлигини билиш учун ҳамма қулайликлар яратилган. 
Етти пир зиёратгоҳи қайта обод этилиб, у табаррук  зотларнинг ҳаёт фаолияти ҳақидаги лавҳалар, узоқдан келган меҳмонларга қулайлик бўлишлиги учун ҳар бир зиёратгоҳга меҳмонхоналар ташкиллаштирилди. Бунинг барчаси мана шу зотларнинг эҳтиромидандир. Улуғ мутафаккирларимиз айтганларидек: 
Дўстони Худо Худо набошанд,
Лекин зи Худо жудо набошан.
(Яъни: Худонинг дўстлари Худо эмаслар, 
Лекин, Худодан ҳам жудо эмаслар.)
Буларнинг бари, мана шу зотларнинг Ислом йўлида тутган ўринлари, қилган хизматлари-ю, қолдирган меросларининг сабабидан. Бугун Бухоро яна “Ислом олами маданияти пойтахти” номига муносиб деб топилди. 
 
“Бобо Араб” жомеъ масжид
 имом-хатиби Алиев Дилшод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram