ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ
09 феврал 2020 й.
1353 марта ўқилди.


ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ

CАВОЛ:  
Ассалому алайкум. Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?
ЖАВОБ: 
Ва алайкум ассалом. Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган: 
عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " إِذَا تَثَاوَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِهِ عَلَى فِيهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ" .(رواه مسلم)
Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради” (Имом Муслим ривояти). 
Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда Пайғамбарлар алайҳимус-салом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram