Мазҳабга эргашиш динимиз талаби
23 ноябр 2022 й.
276 марта ўқилди.

Мазҳабга эргашиш динимиз талаби

Ҳижратнинг аввалги иккинчи асридан тўртинчи асрнинг ярмигача ижтиҳоднинг олтин даври бўлди. Бу вақт оралиғида мазҳаблари ёзилиб ва фикрларига эргашиладиган ўн учта мужтаҳид намоён бўлишди. Улар: Маккада Суфён ибн Уйайна, Мадинада Молик ибн Анас, Басрада Ҳасан Басрий, Куфада Абу Ҳанифа ва Суфён Саврий, Шомда Авзоий, Мисрда Шофеъий ва Лайс ибн Саъд, Нийсобурда Исҳоқ ибн Роҳивайҳ, Бағдодда Абу Савр, Аҳмад, Довуд Зоҳирий ва ибн Жарир Таборийлардир.
Улардан тўрттаси жумҳур мусулмонлар томонидан расмий фиқҳий мазҳаблар, деб тан олинди. Улар: Ҳанафий, Шофеъий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларидир.Бу тўрт мазҳаб ўртасида катта фарқлар кўзга ташланмайди. Жуда кўп масалаларда бир хиллик мавжуд. Ўрталарида фақат жузъий ихтилофлар мавжуд.
Демак, фиқҳий мазҳабларнинг вужудга келиш тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги кундаги баъзи мазҳабсизларнинг ёки сохта “салафийлар”нинг: “Мазҳабга эргашиш бидъат”, “Имомга эргашиш суннатдан юз ўгиришдир” каби даъволари пуч эканини кўрамиз. Аксинча фиқҳий мазҳабларнинг тарихий илдизи буюк саҳобалар ва улуғ тобеинлар асос солган йўл эканига гувоҳ бўламиз.
Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-биридан фарқ қилган. Баъзилар Абдуллоҳ ибн Аббосни, ироқликлар Ибн Масъудни, ҳижозликлар Абдуллоҳ ибн Умарни розияллоҳу анҳум ўзларига ўрнак қилиб, уларнинг кўрсатмаларига риоя этиб яшашган. Аҳли илмлардан ҳеч ким уларнинг бу ишини қоралагани ёки бир шахсга тақлид қилганни гуноҳкорга чиқарганларини билмаймиз.
Демак, бугунги кунимизда ҳам оми халқ, шунингдек, истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олимлар учун бирор мужтаҳидга тақлид қилиш, билмаганларини сўрашдан бошқа чора йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло бундай буюрган: “Агар билмайдиган бўлсангиз аҳли зикрлардан сўрангиз” (Наҳл сураси, 43-оят).Шу ўринда диёримиз мусулмонлари ислом дини кириб келган вақтдан бошлаб Имоми Аъзам (ҳанафий) мазҳаби кўрсатмасига риоя қилиб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур. Ўтган уламоларимизнинг деярли ҳаммаси ҳам шу мазҳаб асосида асарлар битиб қолдиришган. Халқимиз ҳам шу мазҳабга амал қилишган. Дарҳақиқат, Имоми Аъзам мазҳаби мўътадиллиги, Исломнинг асл мазмун-моҳиятини ифодалаб бериши билан асрлар оша диёримиз мусулмонларининг ўзаро ҳамжиҳатлигида, турли ҳуқуқий муаммоларни осон ҳал қилинишида, айрим ҳолларда юзага келадиган турли зиддиятларнинг бартараф этилишида муҳим асос бўлиб келмоқда

Шофиркон туман бош имом хатиби Миржон домла Эгамбердиев 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram