Фитнанинг турлари кўп: нафсу шаҳват фитнаси, шубҳаю гумон фитнаси, бузуқ эътиқодлар фитнаси, оммавий ёки хос фитналар ва ҳоказо.
Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган. Қуръони Каримда бу ҳақда шундай дейилади. "Ҳақиқатдан инсонни дин ва дунё ишларига меҳнат ва машақатда бўлиши учун яратдик". (Балад сураси, 4-оят).
Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима, ёрдам сўраса ёрдам берасиз. Қарз сўраса қарз берасиз. Камбағаллашса, рўзғорига мадад бериб турасиз. Хасталанса зиёратига борасиз, вафот этса жанозасига бориб қўшиласиз, омад кулиб боқса уни қутланг.
Қисқача айтганда, мутаассиблик, гарчи далил кўриниб турган бўлса ҳам, бир томонга мойиллик туфайли ҳақни рад этишдир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”. (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Диний стилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”, – дедилар”. (Имом Бухорий ривоятлари).
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон учун биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши ҳалол эмас. Иккаласи учрашиб, буниси ундан юз ўгиради ва униси бундан юз ўгиради. (Шу пайтда) иккисининг яхшироғи салом билан (гап) бошлаганидир”, - дедилар. (Имом Термизий ривояти).