Ахборотлар билан ишлаш маданияти
22 август 2019 й.
1652 марта ўқилди.


 Ахборотлар билан ишлаш маданияти

       Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири Матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Ҳозирда матбуот ва ахборот воситалари турли-туман ва хилма-хил  булиб кетди. Радио, Телевизор, kундалик, ҳафталик, ойлик ва мавсумий газета-журналлар, компютер ва қўл телефонлари, интернет ва унинг турлари ҳаммаси матбуот ва ахборот воситаларидир. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак матбуот ва ахборот воситалари бугунги кунда хохлаган тарафи билан хохлаган нарсасини кесадиган икки тиғли ханжарга ўхшаб қолди. Ким бўлишидан қатъий назар ахборот воситалари соҳасида хизмат қиладиган шахслар жамият ва унинг аъзоларига таъсир ўтказувчилардир. Шунинг учун уларнинг барчаси яхшилик тарафдорлари ва ёмонлик душмани бўлишлари лозим. Улар одамларга яхшиликни раво кўриб, ёмонликни раво кўрмасликлари керак. 
عن النبى صلى الله عليه وسلم قال: من رأى منكم منكرا فليغيره بيده  فإن لم يستطع فلسانه فإن لم يستطع فبقلبه و ذلك أضعف الإيمان.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сиздан ким бир мункарни кўрса ўшани қўли билан ўзгартирсин, агар қудрати етмаса тили билан, агар бунга ҳам қудрати етмаса дили билан, аммо буниси иймоннинг энг заифидир”-дедилар. 
Мункар иш деганда дин шариат томонидан инкор қилинган ёмонликни тушунилади. Чин мўъмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб бтилиб туриб бефарқ қола олмайди. Мункар ишни тили билан қайтариш матбуот ахборот воситаларида хизмат қиладиган шахсларнинг ҳам ишидир, улар тили билан гапириб, қўли билан ёзиб мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор муъминга вожибдир. Бугунги кунимизда ахборот воситалари ўта таъсирли ташвиқот қуроли ўлароқ кенг жамоатчиликни каттаю кичикни яхшиликка, халқни бирдамликка чақириш воситаси бўлиши керак. Шунингдек овоз ва сурат ёзув ва кўрсатув ҳамда бошқа воситалар орқали илм-маърифат, одоб-ахлоқ тарқатиш омили бўлиши лозим худди шу ўринда яхшиликка чақирувчи матбуот ва ахборот воситалари ходимларининг ишлари ўта савобли эканининг далили сифатида  бир ҳадиси шарифни келтиришга ижозат бtргайсиз. 

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من دل على خير فله مثل أجر فاعله.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир яхшиликка далолат қилса унга қилувчининг ажри мислича ажр бор”- дедилар. 
Яхшилик қилиш жуда саобли иш. Шу билан бирга ана шундай яхшиликка далолат қилиш, ишора қилиш унга йўллаб қўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхшиликни қилган одам қанча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат қилган одам ҳам ўша миқдорча ажр, савоб олади. Албатта ҳар бир нарсанинг маълум меъёри бор, жумладан матбуот ва ахборот воситалардан фойдаланишнинг ҳам меъёри бўлиши керак. Улардан ўзига оиласига, халқига, ватанига фойдали бўладиган нарсалар ҳақида маълумот олиши мумкин. Ҳозирда матбуот ва ахборот воситалари жуда кўпайиб кетди. Улар тақдим қилаётган нарсаларнинг фойдалиси ҳам бор зарарлиси ҳам бор. Мусулмон киши уларнинг фойдалисидан меъёрида фойдаланишга ва зарарлисидан бутунлай четланишига одатланиши, оила аъзолари ва фарзандларини ҳам шунга ўргатиши керак. Бу ишда эса таълим ва тарбия алоҳида муҳим ўрин тутади. Аллоҳ таоло барчамизга матбуот ва ахборот воситаларидан эзгулик йўлида манфаат олишимизни ва уларнинг зараридан  омонда бўлишимизни насиб айласин. 

Қаҳрамон Шамсиддинов  
Бухоро туман “Хитоён” жомеъ 
масжиди имом хатиби.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram