БОЛАНГИЗНИ ДИН НИҚОБИДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯЛАНГ!
14 август 2018 й.
1883 марта ўқилди.

 БОЛАНГИЗНИ ДИН НИҚОБИДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯЛАНГ!

Болаларимизни келажакда баркамол авлод бўлшини, эркин ва мустақил бўлишларини, озод ва хур ҳаёт кечиришларини, Ватанимиз келажаги ва инсонлар бахт-саодатини ўйлар эканмиз, фарзандларимиз, ёшларни тарбиясини издан чиқарувчи ёт таъсирлардан уларни ҳимоялаш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган маънавий иммунитет ҳосил қилиш – бугунни давр талаби бўлиб улгурди. Шундай экан, келинг, қуйида бу борада биргаликда фикр юритайлик.
Ёт ғояларнинг таъсирига тушиб қолаётганларга назар ташлайдиган бўлсак, уларни аксарияти интернет тармоқлари орқали ёки моддий муаммоларни ечимини топаман деб мўмай даромадга алданиш орқали содир бўлганлигига амин бўламиз. 
Интернет имконияти чексиз бўлган виртуал оламдирки, унга мақсадли кирмаган киши аксар ҳолларда адашиб қолади. Дин ниқоби остидаги кишиларнинг найрангларига учади, ёки порнографияга илашади ёхуд бошқа иллатга ўралашиб қолиши мумкин. Зеро, бу халқаро ўргимчак тўридир. Бунда болани интернеттан тўсиб қўйиб, ахборот олишдан тақиқлаш орқали муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Аксинча, ёшларни миллий ва диний ўгитлар билан, ҳикмат ва ибратлар билан тарбиялаш лозим. Шунингдек, динни ниқоб қилиб олган кимсаларнинг кирдикорларидан аввало ўзимиз бохабар бўлиб, фарзандларимизни огоҳ қилишимиз, уларни қай даражада жирканч эканлигини онгига сингдиришимиз лозим бўлади.
Бундайин таҳдидлардан ҳимоялашнинг биринчи услуби болани бўш вақтини нималарга сарфлаётганини тергашдир. Бу болани қанча вақт бўш бўлаётганлиги, ўша вақтни нималарга сарфлаётганлигини аниқлаш ва ундан унумли фойдаланиш билан бўлади. Бола бўш вақтида интернетга кирмаяпти, телефон ёки планшетдами ё бошқада ўйин ўйнаяпти деб бепарво бўлиш яхши эмас. Чунки, ўша қурилмаларда айнан нима ўйнаётганига аҳамият бериш лозим. “Келажакда ким бўлишни истасанг, ёшликдан унга интил”, – дейдилар. Демак, фарзандимизни келажакда ким бўлшини истасак, ёшлигиданоқ ўша касбга йўналтиришимиз, ёки биронта илмга йўналтиришимиз лозим бўлади. Турли қурилмаларда тажовузкорликни тарғиб қилувчи ўйинларни ўйнайдиган, қонхўрлик, қотиллик сингари ўйинларни ўйнашига мутлақо рухсат бермаслигимиз лозим бўлади.
Иккинчиси эса, болани бўш вақтида ўзи қизиқадиган нарса билан ишлашига имкон яратиб бериш албатта фойдали нарсалар бўлса. Масалан, болалар ёшлигида ихтироларга қизиқувчан бўладилар. Уларга кичик имкониятларни яратиб беришимиз уларни келажакда катта ихтирочилар бўлишига омил бўлиши мумкин.
Учинчи, бирон илмни ўргатишга киришиши ва унда бардавом бўлиш лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтганларидек: “Ишларнинг яхшиси, давомий бўлганидир”. Биз ҳам болани мажбуриятларсиз биронта илмга қизиқтира олсак, у илм билан ҳар куни муайян даражада машғул бўлишини таъминласак, назорат қилсак, албатта яхши натижа бўлади. Бобокалонимиз А.Навоий  “бир ишни қайта-қайта такрорланса – одат бўлади, одат эскирса – табиат бўлади”, деганлар. Агар болага бир ишни енгилроқ қилиб, унга ортиқча малол келмайдиган, медасига тегмайдиган тарзда кундалик одатга айлантирилса, у келажакда табиатга айланади. Кишининг табиати ўзгаришини илм эгалари амри маҳол деганлар.
Ёшларни онгини чалғитиш учун катта глобал курашлар кечаётган глобаллашув даврида юксак маънавият, одоб-ахлоқ масаласига эътиборни кучайтириш долзарб масладир. Ёшларни ҳимоялашда шошилайлик. Бугун вақтимиз бор. Бугун машғул бўлайлик. Эртага қолдириб кечикиб қолишимиз мумкин. Бир кунлик уринишларимиз ҳам муҳим аҳамият касб этса, ажабмас.
Биз юқорида ёшларни маънавиятини оширишга аҳамият қаратилиши учун услубиятни таклиф қилидик. Зеро, виртуал оламда бузғунчи кучлар тарғиб этаётган ғаразли даъватлар таъсирига қарши курашда юксак диний-миллий қадриятлар – диёнат, поклик, ҳалоллик, одамийлик, ҳаё ва иффат каби фазилатларнинг ўрни беқиёсдир.
Ёшлар бизнинг келажагимиз, уларни ғоявий офатлардан асраш эса, сиз-у бизнинг муҳим вазифамиз, бурчимиз эканлигини унутманг.
Мулоҳазаларимизга интиҳо нуқтасини қўйишдан муқаддам, ёшларни интернетдан оқилона ва тўғри йўлда фойдаланишларини таъминлаш давр талаби эканлигини эслатиб қоламиз. Мухтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек: “Болаларимизни ўзимиз асрамасак, уларни ким асрайди?!...” Биз фарзандларимизни баркамол ҳолда тарбиялашга бурчлимиз ва буни оқлашга бор куч-қудратимизни сафарбар қилмоғимиз лозим.
 
Бухоро шаҳар «Халифа Худайдод»
жомеъ масжиди имом хатиби  О.Саъдуллаев 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram