ДИН НАСИҲАТДИР
03 декабр 2018 й.
1674 марта ўқилди.

 
ДИН  НАСИҲАТДИР

    Насиҳат қилишнинг турли услублари, қонун-қоидалари бор. Энг муҳими шуки, насиҳат қилишда ҳар қандай ғаразли мақсадлардан воз кечиш, унинг одоблари ва қонун-қоидаларига риоя қилиш  лозим.
    Мусаъир раҳматуллоҳи алайҳга: "Сенга айбларинг ҳақида хабар берган одамни яхши кўрасанми?", дейилди. "Агар у билан ўзим ёлғиз бўлсак, яхши кўраман. Агар одамлар орасида бўлса, йўқ", дедилар.
    Аллоҳ таоло ҳам қиёмат куни банданинг айбларини унинг ўзига алоҳида айтади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради ва: "Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни биласанми", деб гуноҳларини санайди. У: "Ҳа, Раббим", дейди. Токи уни гуноҳларига иқрор қилдириб бўлганидан сўнг унга: "Ана ўшаларни у дунёда сатр қилдим, бугун эса сени мағфират қиламан", дейди", деганлар.
    Агар насиҳатни кўпчилик ичида қилишга тўғри келиб қолса, бу борада ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзал намуна бор. Расулуллоҳ алайҳиссалом қавм ичида бирон ёмон иш ёки камчиликни кўрсалар, буни дабдурустдан ўша одамнинг юзига солмасдан, умумий тарзда, фалончига нима бўлди, эмас, балки одамларга нима бўлдики, шундай-шундай ишларни қилмоқдалар, деб ҳаммага тааллуқли қилиб гапирардилар.
    Шунингдек, ота ўғлига, раҳбар қўл остидаги одамга, устоз шогирдига, табиб беморига, ҳамкасаба ўзининг касбдошига, дўст ўзининг дўстига насиҳат қилишида фарқ бор.
    Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, насиҳат  бу – бир инсонни яхшиликка йўллаб қўйиш, ҳаққа етаклашдир. Камчиликларини гўзал услубда самимийлик билан тузатишдир. Токи унинг қалби нурлансин, хатоларини кўрсин ва уларни тузатиб олсин. Шунингдек, ҳар бир насиҳат қилувчи ҳам ўта зийрак, кучли фаросат эгаси бўлмоғи талаб этилади.


Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" 
жомеъ масжиди имом хатиби.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram