Дуо ҳам ибодатдир
21 феврал 2017 й.
2455 марта ўқилди.

Дуо ҳам ибодатдир 

 

“Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир, 60).

Дуо ҳам бир ибодат, инсоннинг Аллоҳ билан орасини боғловчи бир ришта. Дуо бутун оламларнинг Парвардигорини зикр этиш ва бу орқали Унинг розилигини топиш, савоб ва ажрга мушарраф бўлиш, мўминларнинг тириклар ва ўликлар ҳаққига қилган дуолари Аллоҳ ҳузурида мақбул ва маҳбубдир. 
Дуо бошга тушган мусибатни даф қилади, келажакда келиши мумкин бўлган балоларнинг олдини олади, дунё ва охират неъматларига эришишга фойдаси тегади. Мусулмоннинг дуоси рад этилмайди.
Мусулмон киши дуосиз юрмаслиги керак. Ҳар бир ишида, ҳаётидаги вазиятларда, қолаверса ўзининг хулқининг ўзгаришига ва охиратининг обод бўлишлигига, ён атрофидагиларнинг ҳаққига доимо илтижо қилиб Худодан сўраши керак. Ҳар бир ишимизни хоҳ унга кучимиз, ақлимиз етсин-етмасин Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолодан сўрашимиз лозим. Аллоҳнинг ҳам буйруғи шу:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
“Эй Расулим! Бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен уларга яқиндурман. (деб айт) Менга дуо қилсалар, илтижо қилувчиларнинг дуоларини ижобат қилгайдурман. Ахир, улар ҳам Менинг буйруқларимни ижобат қилсинлар ва Менга ҳақиқий иймон келтирсинлар, шояд тўғри йўлда юргайлар”.
Икки дунёда ҳам бизнинг йўлбошчимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қиладилар:
عن علي رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الدُّعَاءُ سِلاحُ الْمُؤْمِنِ ، وَعِمَادُ الدِّينِ ، وَنُورُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ»
“Дуо мўминнинг қуроли, дининг устуни ва еру осмонларнинг нуридир”.
Аллоҳ таолога банданниг яна ёқадиган бир хислати бу банда ўз Парвардигорига ёлвориши. Албатта, ҳар бир банда ўзининг Роббисига суюлишни яхши кўради. Шуниг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳатто деганларки:
عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « لِيَسْأَلْ أَحَدُكُمْ رَبَّهُ حَاجَتَهُ كُلَّهَا حَتَّى يَسْأَلَ شِسْعَ نَعْلِهِ إِذَا انْقَطَعَ ».
“Сизларни бирортангиз ўз Роббисидан ҳожатларини барчасини сўрасин, ҳатто оёқ кийимининг боғичи узилиб кетса ҳам шуни сўрасин”
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « مَنْ لَمْ يَسْأَلِ اللَّهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ ».
“Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У зот ундан ғазабланади”.
      Биз бандалар бу дунёнинг ҳар бир жабҳасида Аллоҳга муҳтожлигимиз бор, ҳожатларимизнинг раво бўлишлиги, мушкулотларимизнинг осонлашишлиги ва шу каби ҳолатларнинг барчасида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати ва шу билан бирга дуоларимизнинг ижобатини сўрамоқлигимиз керак бўлади. Зотан, ҳадисда айтилинганидек агар биз инсоният аҳли яратувчимиз Аллоҳдан сўрамасак, Аллоҳнинг бизга нисбатан ғазабини қўзғатган бўламиз. 
 
 
                                                          Дилкушо жомеъ масжиди 
   имом-хатиби Жумаев Фарҳод 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram