Кӯнгил боғининг меваси фарзанд эрур
07 феврал 2019 й.
1619 марта ўқилди.

     
Кӯнгил боғининг меваси фарзанд эрур
 
 Яратгувчи инсон зотига кӯп неъматларни берди. Бу неъматлар ичида фарзанд неъмати ӯзгачадир.
  Фарзанд Аллоҳ таолонинг буюк неъмати бӯлиб, ота-онага берилган омонати ҳамдир. Бу борада улуғларимиз: "Кӯнгил боғининг меваси фарзанд эрур",-деганлар. Бу мева қанчалар бенуқсон, беайб бӯлса, кӯнгил шунчалар хотиржам. Бу хотиржамлик эса инсонни улуғ мақсадлар, эзгу амаллар сари етаклайди.
  Доно халқимиз таъбири  билан айтганда: фарзанд кӯз нури,  қалб қӯри, белнинг қуввати дея  таърифланган. Тарбияли, солиҳ фарзанд, ота-онасини дунёда ташаккурларга, охиратда эса, Аллоҳ таолонинг розилигига мушарраф бӯлишига сабабчи бӯлади. Пайғамбар солаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: "Ота болага гӯзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди"-деб марҳамат қилганлар. (Термизий ривояти). Демак, фарзандимиз учун энг кераклиси бу одоб ва гӯзал тарбия эканлигини унутмаслигимиз зарур.
 Тарбия моҳиятини чуқур англаб етган аждодларимиз бунга катта аҳамият беришган. Хусусан, "Кимё" китобида фарзанд тарбияси ҳақида шундай дейилади: "Фарзанд ота-она қӯлидаги омонатдир, унинг дили эса нафис гавҳарга ӯхшайди. Гавҳар ҳар хил нақшлар билан безалгани каби бола дилига ҳам эзгу фикрлар нақшини солиш мумкин. Бола қалби тоза тупроқ кабидир, унга қандай уруғ сепсанг, ӯша уруғ унади. Шунинг учун ота-она ва муаллим бу ишда ӯзаро ҳамкор бӯлиб, унинг дилига яхшилик уруғларини қадамоқлари лозим".
  

Фарзанд тарбиясида ота-она қуйидаги уч босқичга риоя қилиши лозим: туғилгандан то яхши-ёмон гапни фарқлайдиган бӯлгунича унга шоҳдек, ақлини танигандан сӯнг хизматчидек муомала қилади. Фарзанд балоғатга етганидан сӯнг эса, дӯст-биродардек муносабатда бӯлади. Дарҳақиқат, тарбия масаласига бундай ёндашиш комил инсонни тарбиялашда ӯзининг ижобий натижасини кӯрсатади.
  Бола улғайиб, эсини танигандан сӯнг унга илм беришга киришилади. Уламолар айтадилар: "Агар сенинг молинг қанча кӯп бӯлса, уларни фарзандингнинг илм ва ҳунар олиши йӯлида сарфла, чунки молу давлат сарфланган сари камаяди, илм-ҳунар эса сарфланган сари кӯпаӣиб, мукаммаллашиб боради". Шундай экан, фарзандни илм-одобга ӯрнатиш, бу билан эса унинг келажагининг фаровонлиги, нурли ҳаётининг бардавомлигини таъминлаб қӯйиш керак. Жонажон юртимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этади. Фарзандларимизнинг улғайиб комил инсон бӯлишлари учун давлатимиз барча зарур моддий ва маънавий шароитларни, спорт иншоотлари, дам олиш ва истироҳат масканларини барпо қилиб, ёшлар ихтиёрига бериб қӯйган. Шунга яраша ёшларимиз ҳам илм олиб, Ватан учун керакли инсон бӯлиб улғайишлари лозим.

Когон туман “Шохи Нажаф” 
жомеъ масжиди имом хатиби                                                                            Асадов Хусен
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram