Фарзандлар саломатлиги Ватан бойлигидир
28 май 2020 й.
82 марта ўқилди.


Фарзандлар саломатлиги Ватан бойлигидир

Фарзанд яратганнинг улуғ неъмати, дунё ҳаётининг зийнати, қалб райҳонидир. Кўзларни қувонтирадиган соғлом фарзанд ҳар бир ота-онанинг эзгу ниятидир. Ахир, доно халқимиз "Соғ танда соғлом ақл", - деб бежиз айтишмаган. Муқаддас динимиз таълимотида ҳам ота-она ва ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи кишилар бола вужудининг тўғри ривожланиши, жисмининг қувватли бўлиши, баданининг соғлиги учун масъулликлари таъкидланади. Бу аввало ота зиммасига ўз аҳли аёли ва фарзандлари нафақасини вожиб қилади. Она ушбу нафақа эвазига икки йил фарзандини эмизиши лозим. Болани етарли миқдорда ва тўғри овқатлантириш, ухлатиш каби ишлар бадан тарбияга тегишлидир. Жисмоний тарбияда болаларга хос ўйинлар, жумладан, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари катта аҳамиятга эга.
Ота-оналар фарзандларининг парваришига эътибор беришса, натижа шунга кўра бўлади. Айниқса, бўлажак оналар овқатланиш тартибига риоя этиши ҳалол, серқувват таомлар ейиши зарур. Тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмолидан сақланиш, ҳар бир ота-она ва мураббийлар аввало, ўзлари бу иллатдан сақланиб, сўнгра фарзандларини ҳам бундай зарарли одатлардан қайтаришлари лозим ва лобуддир. Чунки чекиш, жисмоний ва бадан тарбия асосларига хилофдир. Оталар ҳам болалар саломатлигини бош мақсад деб билишса ва шунга яраша ҳаракат қилишса, хайрли оқибатларга эришилади.
Жонажон юртимизнинг ривожланиши ва гуллаб яшнаши йўлида соғлом авлодни баркамол қилиб вояга етказишни, Парвардигори олам барчамизга насиби рўзи айласин.

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжид
имом – хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram