ФОЛБИН ВА ФОЛБИНГА БОРГАНННИНГ ЖАЗОСИ
02 декабр 2022 й.
431 марта ўқилди.

ФОЛБИН ВА ФОЛБИНГА БОРГАНННИНГ ЖАЗОСИ
 (Ҳаётий воқеа)

Шайх Холид  Ал-Хибший ҳикоя қиладилар: Қабулимга ёш эр-хотин келишди. Улар жуда бахтли яшаётганликларини, аммо бундан беш ой олдин турмушлари кескин ўзгарганлигини айтишди. Аввал хотини, бир ҳафтадан кейин эса эри ҳам ўзларини ёмон ҳис қила бошлашганини, сабабсиз бир-бирлари билан  уришадиган, ҳақоратлайдиган бўлиб қолишганини айтишди. Кўчада, ишхонада ҳаммаси яхши, аммо уйга келиш билан жанжаллар яна авж олишини сезишди ва шайхнинг олдига маслаҳат учун келишди. Шайх руқия оятларини ўқиб уларни кимдир сеҳрлаганини айтди. Шунда эр унинг телефонига кимдир “Хотинингдан воз кеч, мен уни севаман” деб СМС ёзганини, аммо унинг кимлигини аниқлай олмаганини айтди.
Шунда шайх уларга ҳар намоздан сўнг ўша сеҳр қилдирган кишини ва сеҳрлаган фолбинни қаттиқ жазолашни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрашларини ва бу ишда бардавом бўлишларини  тайинлади. Сўнг ўша СМС келган рақамга жавоб ёзиб, уни ҳар куни қарғашаётганини, Аллоҳ таоло сеҳр қилганни ва қилдирганнинг бошига бало-офатлар, мусибатлар, (авария, рак касаллиги, ёнғин, ўлим ва ҳ.к.) юборишини сўраб дуо қилаётганларини, Аллоҳ эса мазлумнинг дуосини, албатта, ижобат қилишини ва фолбин ҳам, сеҳр қилдирган ҳам жазодан қутула олмаслигини ёзиб билдиришди.  
Орадан бир қанча вақт ўтди. Бир куни эшигимнинг тагидан бир хат топиб олдим. Хатда қуйидагилар ёзилган эди:
“Ҳурматли Шайх Холид Ал-Хибший. Илтимос, ушбу хатимни охиригача ўқиб, менга жавоб ёзинг ва мени кечирганлигингизни билдиринг.
Мен бой одамман. Ўша ёш эр-хотинни мен фолбинга бориб сеҳр қилдирганман. Бир куни кўчада ўша аёлни юзи очиқ ҳолатда кўрдим ва унга ошиқ бўлиб қолдим. Суриштирсам эри бор ва бахтли яшаётган экан. Аммо мақсадимга эришиш учун уларни сеҳр орқали (гарчанд гуноҳ йўл билан бўлса ҳам) ажратишга қарор қилдим. Уларни дугонаси орқали доим кузатиб турдим ва улар сизнинг қабулингизга боришганини, ҳозир эса ҳар куни мени қарғашаётганини билдим. Ундан умидимни уздим ва бошқа қизга уйландим, аммо улар сизнинг олдингизга боргандан бери бошимдан бало-офат ва нохушликлар аримай қолди. Яқинда ёш хотиним рак касалига чалинганини шифокорлар айтишди. Булар менинг ўша гуноҳим учун жазо эканлигини сезиб турибман ва қилган ишимга пушаймонман. Маҳкамага бориб ўша фолбинни устидан шикоят ёзиб бердим ва уни ҳозир қамашди. Аммо менинг касримга хотиним азоб чекаётганига виждоним қаттиқ қийналяпти. 
Сиздан илтимос, мени кечиринг, улар ҳам кечиришсин. Қилган ишимга қаттиқ пушаймонман! Хотинимнинг ҳаққига дуо қилинг...”    

ХУЛОСА:
Афсуски, фолбинга бориб сеҳр-жоду қилдирадиганлар ўзимизнинг юртда ҳам кўпайиб кетди. Жуда кўп инсонлар сеҳрланган бўлиб, буни ўзлари ҳам билмайдилар ва шифокорларга, табибларга, ундан ҳам ёмони – бошқа фолбинларга бориб, баттар гуноҳга ботиб, вазиятни янада оғирлаштириб юрибдилар. Маслаҳатимиз, ҳар намоздан сўнг “Агар мени ёки яқинларимни кимдир сеҳрлаган бўлса, ўша сеҳр қилдирганни ҳам, қилганни ҳам қаттиқ жазосини Ўзинг бер Аллоҳим, токи умрини охиригача шу иши учун пушаймонликда ўтсин!” деб дуо қилаверайлик. Шоядки, ушбу дуоларимиз сабаб фолбинлар ва уларга борувчилар камайиб кетса. Бировни сеҳр қилиш – зулм. Аллоҳ таоло эса, гарчи гуноҳкор бўлса ҳам, мазлумнинг дуосини, албатта, ижобат қилади. Шундай экан, дуодан тўхтаманг!

Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжиди имом-хатиби Ғолиб Муротов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram