Фолбинларга ишонманг
09 феврал 2019 й.
1917 марта ўқилди.

 
Фолбинларга ишонманг

    Жамиятимиздаги баьзи кишилар ружу қўйган эьтиқодга зид бўлган амал фолбинлик билан шуғулланишдир. Динимизда фолбинларга ишонишдан  қайтарилган ва буни ширкка тенглаштирилган. Чунки, фолбин ғайбни билишини даьво қилади, фолбинга борган эса, бунга ишонади ва оқибатда иккиси хам оғир гуноҳкор бўлади. Аллоҳ  асрасин, хатто бу холатда имондан чиқиши хам мумкин.  Зеро, Пайғамбаримиз с.а.в. мархамат қилиб айтадилар "Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапига ишонса Мухаммад с.а.в. га нозил бўлган нарсага кофир бўлибди" (Имом Термизий ривояти). Ғайбни билиш ва инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақатгина Аллоҳ таолога хосдир. "Аьроф" сурасининг 188-оятида шундай дейилган:  "Айтинг: Аллоҳ хохлаганидан ташқари ўзим учун (бирор) фойда ва зарар (келтириш)га эга эмасман. Агар ғайб (илми)ни билсам эди, хайрли ишларни кўп қилган бўлур эдим ва менга ёмонлик (хам) етмаган бўлур эди. Мен фақат имон келтирадиган қавм учун огохлантирувчи ва хушхабар берувчидирман" дейилган. Мусулмон киши фолбинларнинг гапига ишониши, уни тасдиқлаши соф ислом ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи керак. Оиша р.а. ривоят килиб айтадилар : Росулуллох с.а.в. дан фолбинлар хакида сўрашди. Шунда У зот: "Улар хеч ким эмас" дедилар. Росулуллох! Уларнинг айтган гаплари гохида тўғри чикади?-дейишди. Росулуллох :" Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг кулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради", деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).                          Росулуллох  с.а.в.нинг аёлларидан бири ривоят киладилар: Росулуллох с.а.в. дедилар "Ким фолбинга борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа қирқ кунлик намози қабул бўлмайди"  (Имом Муслим ривояти).     Муовия ибн ал- Хакам ас-Саламий р.а. ривоят қилиб айтадилар: Ё Росулуллох! Мен жохилиятдан эндигина чиқдим. Аллох таоло бизга ислом динини келтирди. Биздаги баьзи кишилар фолбинларнинг олдига борадилар, дедим. Шунда Росулуллох с.а.в."Уларга айтинг бормасинлар", дедилар (Имом Муслим ривояти). Маьлумки, динимизда фолбинликни қораланишининг боиси, унинг жамияи учун бир қанча моддий, маьнавий, ахлокий, эьтикодий зарарлари борлиги учундир.  Зеро, фолбинлик орқали топилган мол харом, фолбинга берилган пул исрофдир.   Оиша р.а. айтадилар: Абу Бакр р.а. нинг унга харож ишлаб берадиган қули бор эди.  Абу Бакр унинг берган харожиндан ер эдилар. Бир куни у бир нарса олиб келди ва Абу Бакр ундан едилар. Шунда қул: Буни нима эканлигини биласизми?-деди. Абу Бакр: Бу нима эди?  деб сўрадилар. Қул Мен жохилият вақтида бир одамни фол очган эдим. Ўзим фолбинликни билмайман, аммо уни алдаган эди. Хозир келиб менга ўшанинг хақини бериб кетди. Еганингиз ўшандан эди, деди  Шунда Абу Бакр қўлини оғзига тикиб, қорнидаги хамма нарсани қайд қилиб ташлади. Имом Бухорий ривояти.  Фолбинларни ёлғонидан қанчадан қанча оилалар бузилиб кетаяпти ака-ука, қуда-андалар ўртасида совуқлик тушаяпти. Аллох таоло барчамизга инсофу тавфиқ берсин.    

Пешку туман  "Хўжа Рушноий" 
масжиди имом хатиби Нодир Мадиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram