ИЛМ ҲАҚИДА
15 сентябр 2020 й.
952 марта ўқилди.

 
ИЛМ АҚЛ ЧИРОҒИ

Янги ўқув йилини бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ўқувчи ва талабалар яна мактаб ва олийгоҳларга йўл оладилар. Ёшларнинг келажакда ажойиб инсон бўлишлари, ўзлари ва ота-оналарининг орзу  умидларига, ниятларга етмоқ учун ҳар бир ёш илм йўлида уйқудан, айрим кўнгил хушликлардан кечмоғига тўғри келади. Зеро, илм олиш йўлида чекилган заҳмат келажакни белгилайди.
Ватанимиз тарақиёти, халқимизни бахт-саодати йўлида ёшларимизни илмга, касб-ҳунарли бўлишга давлатимиз томонидан тинмай ғамхўрликлар қилинмоқда. Бу ўринда ота-оналар ҳам фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб, соғлом ва бақуват бўлиб улғайишлари, илмли, маърифатли бўлишлари учун тинмай ғамхўрлик қилишлари керак.
Фатҳ Мусалийдан ҳикматли сўзлар келтирилади: Касалга обу таом берилмаса, ўлгани каби қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади. 
Демак шундай экан, ҳар бир ёшни илм-маърифатга ошно этмоқ даркор.
Ўғил-қизларимизга шуни маслаҳат бераманки шундай собитлик ила мутолаа қилингки, узоқ вақт ўтириб, китоб ўқиганингиздан толиқсангизда илхомланинг. Фикрингиз, зеҳнингиз теранлашади. Шундагина билим чўққиларини эгаллайсиз.

Ромитан туман “Мулло Нарзи” жомеъ масжид

имом-хатиби Суннат Фахриев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram