Жаннатда қасрингиз бўлишини хоҳлайсизми?
13 июл 2020 й.
975 марта ўқилди.
Жаннатда қасрингиз бўлишини хоҳлайсизми?
Дунёда мусулмон инсоннинг саодатли умргузаронлик этиши учун зарур эҳтиёжига мос бўлган кенг ҳовлиси бўлиб, унда тинч-хотиржам ҳаёт кечиришидир. Энди шу қисқа умримиз давомида бу уйнинг ободлиги учун қанча югурамиз, қанча харажат қиламиз. Эришилган ҳаловат қанча? Дейлик умримиз охиригачадир. Энди абадий жаннатда қасрингиз бўлишини хохлайсизми деса нима дейсиз? Ҳар биримиз албатта хохлайман деймиз. Имкони бор, албатта. Хохласангиз айтайин. Қўлга киритиш ҳар бир кишининг ўзидан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳ учун бир уй қурса, Аллоҳ Таоло у учун жаннатда бир қаср қуриб беради" дедилар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қатот қушининг инича ёки ундан кичикроқ бўлсада Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ Таоло у учун бир байт(уй)ни бино қилади”, - дедилар. (Ибн Можа ривояти).*Қатот каклик каби қуш бўлиб, ерга ин қуради. Валлоҳу аълам!
Азизлар, Аллоҳнинг байтларини обод қилишда барчамиз ўз саховатимиз билан иштирок этиб, жаннатда ўз қасримизни барпо этишликка муяссар айласин!
Жондор туман “Қизбиби” жомеъ масжид
имом-хатиби Собир Раҳимов
«орқага