Конституциямиз мужассам этган нарса
07 декабр 2018 й.
1550 марта ўқилди.

 

 Конституциямиз мужассам этган нарса.

 Конституция – лотинча “Cohstitutio” сўзидан олинган бўлиб, “тузилиш, ўрнатиш, тузук” маъноларини англатади. Конституция-қонунлар мажмуаси бўлиб, давлат ва ҳокимият тузилиши, бошқарув органлари тизимини шакллантириш тартиби, сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ  ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. “Конституция”, “сенат” каби атамалар, қадимги Римда ҳам маълум бўлган. Конституциямизда уч минг йиллик миллий давлатчилигимиз тарихида ҳукм сурган Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби маърифатпарвар аждодларимиз тарихий анъаналари ҳам ўз аксини топган. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклари” шарқ ва Осиё мамлакатлари тараққиётида ўзига хос конституциявий хусусиятга эга ҳужжат бўлган. У шариат қонунлари билан қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган. Қомусимизнинг дунё юзини кўриши тарихига назар солсак, халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон тарихида  бундан олдин ҳам конституция қабул қилинган эди, лекин бу қонунларни қабул қилишда халқимизнинг хохиш истаклари, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи умуман эътиборга олинмаган эди. (1927,1937,1978 йилларда қабул қилинган) Бугунги кундаги Конституциямизни қабул қилишда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва Франция, Италия, Финландия каби дунёнинг юзга яқин давлатлари тажрибаси ўрганиб чиқилиб, бизга тааллуқли жойлари олинди. Албатта Конституция тузилишида бу давлатларнинг конституциясидан тўғридан тўғри кўчириб олинмади, балки керакли жойлари олинди ва натижада дунёдаги конституциялар билан рақобат қила оладиган Конституция вужудга келди. Янги Конституция лойиҳаси 1992 йилнинг сентябрь куни тайёр бўлди ва шу куни матбуотда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Муҳокамада катта ёшли аҳолининг деярли ҳаммаси иштирок этиб, сиёсий фаоллик кўрсатдилар ва қизғин мунозаралар қилдилар.1992 йил 21 ноябрда Конституция иккинчи марта муҳокама қилиш учун газетада эълон қилинди. Конституциянинг қайта ишланган вариантида фуқаролар ўз иштирокининг натижасини кўра олдилар. Албатта бу Конституциянинг асосий муаллифи ва ташаббускори биринчи Президентимиз Ислом Каримов эди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992- йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси ўн иккинчи чақириқ  Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир.  Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи органлар томонидан айрим модда ва бандларга ўзгартиришлар киритилди ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси такомиллашиб бормоқда.  Конституциямиз нафақат миллий қадриятларни ифодалайди, балки ёрқин келажакни таъминлайдиган адолат ва ошкораликни ҳамда халқимизнинг кўп асрлик орзу-умидларини ўзида мужассам этган асосий ҳужжатдир. 
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг раҳнамолигида олиб борилаётган талабчан сиёсат доирасида барча соҳаларда янги, изчил замон талабига жавоб берадиган қонун лойиҳалари қабул қилинмоқда. Бу ислоҳотлар ва “ҳаракатлар стратегияси” каби кўп босқичли лойиҳалар барчаси халқимизнинг фаровон турмуши  ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига қаратилгандир. Диний ва дунёвий ҳаётимизни ўзида мужассам этган Конституциямизнинг 26 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, 
“Абу Ҳафс Кабир” жомеъ масжиди имом хатиби А Абдуллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram