Конституция ҳаёт меъзони
04 декабр 2017 й.
2070 марта ўқилди.

Конституция ҳаёт меъзони.

         Конституциявий ҳукук ва бурч бир-бири билан ўзаро боғлиқ тушунчалардир. Улар жамиятда биргаликда ривожланади. Ҳуқуқларимиз қонуний бурчларимизни адо этишга асос бўлади. Бурчни адо этиш эса шахснинг ҳуқуқларини кафолатлайди. Шу боис бурчини адо этмаган одамнинг у билан боғлиқ ҳуқуқдан маҳрум бўлиши аниқ. Маълумки ҳуқуқ (эркин)лик аввало инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган энг олий туҳфа, инсон ҳаётини мазмунли ва чиройли ўтказиш учун қонун қоидаларга бўйсуниши керак. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро ким бўлишидан катъий назар конституциямизда қабул қилинган барча қонун қоидалар доирасида ҳаракат қилмоғи ва унинг режасидан чиқмаслиги лозим.

                    Жумладан конститутциямизнинг 18- моддасига мувофиқ, барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, дини, ижтимоий мавқеидан катъий назар қонунда кўрсатилганидек  Ўзбекистон Республикаси  фуқаролари ва давлат конунлари ўзаро боғлиқдир. Ҳар бир фуқаро бошқа шахсларнинг миллати тили дин ва эътиқодини ҳурмат қилиши шарт.

Динимизда ҳам инсон ва унинг шаъни, қадр-қиммати алоҳида улуғланади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат килади:

“Динда зўрлаш йўқ. Зеро тўғри йул янглиш йўлдан ажрим бўлди. Бас ким шайтонни(ёҳуд бутларни) инкор этиб Аллоҳга иймон келтирса, демак у бузулмас ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир".(Бакара,256)

Асосий Қонунимизда  ҳам инсон, унинг  ҳукук ва эркинликлари хоссатан, виждон эркинлигига ҳам алохида эътибор қаратилган. Шунингдек кишиларнинг диний эътиқоди учун таъқиб қилинмаслиги барча дин вакиллари тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган.

Шунингдек ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойлаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини асло камситмаслиги, аксинча ҳурмат қилиши, ахлоқ жамоат тартиби умум фаровонлигининг одилона талабларига риоя этиши керак. Ҳар бир фуқаро ўзига юклатилган вазифани сидқи дилдан ,иймон ва эътиқод билан қонун қоидалар асосида бажармоқлиги лозим. Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланади.

 

  Ромитан тумани «Эшони Пир» жоми

 масжиди имом-хатиби   Олим Ибрагимов.

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram