Ислом ва қонун
08 декабр 2021 й.
539 марта ўқилди.

 
Ислом ва қонун

Ислом инсон ҳаётини илоҳий мезонлар билан ўлчайди. Ана шу илоҳий ўлчов туфайли жамиятнинг барча қатламлари бир хил қадр-қимматга эгадирлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар  қилади", дедилар". (Муслим ва Ибн Можа ривояти). Ҳадиси шарифда инсонларнинг қадр-қиммати Аллоҳ томонидан қандай ўлчаниши айтилмоқда. Қадимдан турли жамиятларда инсон қадри турли нарсаларга боғлиқ бўлиб, ҳар бир жамият ўз мафкурасидан, дунёқарашидан, инсон зотига муносабатидан келиб чиқиб уни турлича тақдирлаган. Қайсидир жамиятда кучли инсон энг яхши ва энг қадрли ҳисобланган. Бошқа бир жамиятда эса ҳукмдор, амалдор инсон қадр топган. Ислом инсон қадрини бундай ноодил шаклда ўлчашга қадимда ҳам, ҳозир ҳам қаршидир. Ислом назарида ҳусну-жамол ва молу дунё ҳаётнинг моҳияти эмас, балки ҳаётнинг бир василаси холос. Исломда инсоннинг қадри-қиммати қалбининг поклиги ва иймон-ихлос ҳамда яхши амаллар билан ўлчанади. Қачонки жамиятда инсон қадри адолатли мезонлар билан ўлчаб йўлга қўйилганда ҳақиқий қадрини топади. Исломда инсонларни мусулмон ёки мусулмон эмаслигидан қатъий назар ҳақлари кафолатланган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта ҳақлар қиёмат куни ўз эгаларига қайтарилади ҳатто шохсиз қўй, шохли қўйдан қасосини олади" дедилар. (Муслим ривояти).
Ҳозир бизнинг юртимизда ҳам давлат ўз ҳуқуқий ҳужжати - Конституцияси билан дунё саҳнига қадам қўйган. Президентимиз айтганларидек: "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий тафаккурининг  ноёб намунасидир". Давлат қонунларида дин ва давлат муносабатлари фуқаролар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб қўйган бўлиб, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунга виждон эркинлиги ҳуқуқи берилган. Учинчи моддада: “Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир” деб мустаҳкамлаб қўйилган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг диёрда Ислом ва қонун гўзал тарзда йўлга қойилган.
 
Шофиркон туман “Саид Ато”  жомеъ масжид

имом- хатиби Луқмон Исоев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram