Қўшнилар ҳаққи.
07 март 2021 й.
87 марта ўқилди.

 
Қўшнилар ҳаққи.

Азиз биродарлар, байрам кунларида ўзини мусулмон деб билган ҳар бир одам, қавму қариндош, қўни қўшниларини бориб зиёрат қилади. Қўшнилар орасидаги гинаю кудуратлар унутилади. Чунки, байрам шукуҳи ҳар бир қалбни қамраб олсин. Бизнинг диниймизда қўни-қўшнини иззат икром қилиш бўйича ҳам инсоният тарихида мисли кўрилмаган олий даражаларга эришганлар.  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қўшнини ҳурмат қилишга чорлаган. Нисо сурасининг 36-оятидан қўшничилик ҳақида шундай марҳамат қилади:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا ۖ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَىٰ وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا

“Ва Аллоҳ таолога ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ таоло ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қўшни уч хил бўлади. Битта ҳаққи бор қўшни у энг ҳаққи оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Бу эса энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидирки унинг қўшничилик ҳаққи бор холос, иккита ҳаққи бор қўшни эса у мусулмон қўшнидирки унда қўшнилик ҳаққи бор ҳамда мусулмонлик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир, унда мусулмонлик, қариндошлик ҳамда қўшничилик ҳаққлари бор қўшнидир”. (Имом Баззор ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар: Биласизми, қўшнининг ҳаққи нима, ёрдам сўраса ёрдам берасиз. Қарз сўраса қарз берасиз. Камбағаллашса, рўзғорига мадад бериб турасиз. Хасталанса зиёратига борасиз, вафот этса жанозасига бориб қўшиласиз, омад кулиб боқса уни қутланг. Бошига мусибат тушса, таъзиясида бирга бўлинг. Ундан рухсат бўлмаса уйингизни унинг уйидан баланд қилиб қурган бўлсангиз унинг нимасигадир тўсқинлик қилган бўласиз. Унга азоб берманг! Бирон мева олган вақтингизда унга ҳам беринг. Агар бермоқчи бўлмасангиз уйга олиб келганингизни кўрмасин. Болангизнинг қўлига бирон мева бериб ташқарига чиқариб юбормангки, қўшнининг боласи шундай нарсага эга бўлмагунича бундан ўпкаланиб юрмасин. Қазонингизда қайнаган гўшт ҳиди билан уларни нотинч қилманг. Агар келтирган гўштингиздан бир парчасини унга кесиб берган бўлсангиз, гўшт ҳиди таралишининг айби йўқ.
Азиз биродарлар раҳматал лил оламийн бўлмиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ажойиб насиҳатни эшитинг: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, қўшнисидан шикоят қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Унга ўзинг озор беришдан тийилгин ва унинг озорига сабр қилгин ва ажралишмоқ учун сенга ўлим кифоя қилади”, - дедилар.
Ҳасан Басрий айтдилар: “Қўшнидан азиятни тийиш яхши қўшничилик эмас, яхши қўшничилик, қўшнидан бўлган азиятга сабр қилишликдир”.

ابن عباس قال : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: " ليس المؤمن بالذي يشبع وجاره جائع إلى جنبه" 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ёнида кўшниси оч туриб, ўзи тўйган одам мўьмин эмасдир».

Шуни яхши билки, мўьмин эмасдир,
Қўшниси оч туриб тўқ юрган инсон.
Меҳрингни аяма муҳтож кўшнингдан,
Эҳсон ила бўлгин унга меҳрибон.

عن ابي هريرة انّ رسول الله صلّي الله عليه وسلّم من كا ن يؤمن بالله واليوم الاخر فلا يؤذ جاره و من  كا ن يؤمن بالله واليوم الاخر فليكرم ضيفه ومن كان يؤمن بالله و اليوم لاخر فليقل خيرا او ليسكن (متفق عليه)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ким Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишонса, қўшнисига яхшилик қилсин, меҳмонини ҳурмат қилсин, ва яхши, ширин сўз бўлсин. Агар айтадиган яхши сўзи бўлмаса, унда гапиришдан тийилишини сақласин”, – деганлар. (Муттафақун алайҳ).
Ҳа азизлар, ҳаммамиз дунёда тинч фаровон яшашимиз учун қўни-қўшнилар билан доимий яхши муносабатда бўлишимиз керак.

Ромитан тумани Хўжа Али Ромитаний жомеъ масжид

имом - хатиби Б.Жўраев. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:12
Пешин: 13:10
Аср: 17:45
Шом: 19:25
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram