Оиланинг муқаддаслиги
15 январ 2019 й.
1628 марта ўқилди.

 

Оиланинг муқаддаслиги

  Оила жамиятнинг кичкина бир ячейкаси хисобланади. Жамиятнинг тараққий топишида оиланинг ўзига хос ўрни мавжуд, шундай экан ўсиб бораётган ёшларни оила деб аталмиш мустақил ҳаётга таёрлаш вазифаси аввало ота- оналар зиммасига тушади. Ҳар бир ота – она фарзанд ўстирар экан яхши ниятлар ва улкан мақсадларни ўз олдига қўяди.  Ҳалоллик , тўғри сўзлик , инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, камтаринлик каби хислатларни ўзида мужассамлаштира олган инсон оилада соғлом муҳитни ва барқарорликни ярата олади.Уйланиш ва оила қуриш иймон талабларидан биридир. Абу ҳурайрадан ривоят (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Расулиллоҳ(с.а.в.) “Сизларнинг энг ёмонларингиз хотин олмаган кишидир”, деб марҳамат қиладилар. Уйланишни истамаганлар илоҳий  қонунларга қарши иш тутганлари сабабли Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай қаттиқ ҳукм чиқарганлар. Саид Абу Ҳилол (р.а.) ривоят қилишларича , Набий (с.а.в.) “ Уйланинглар ва ўз нуфузларингизни зиёда қилингларким, қиёмат куни мен сизларнинг кўплигингиз билан фахр қиламан”, деганлар. Оилани икки устун ушлаб туради  “Эр ва Хотин” . Эр хам, хотин ҳам  аҳдига вафо қилса оилада барака бўлади ва бундай оилани биз “фариштали хонадон” деб сифатлаймиз. Уруш -  жанжалдан бўшамаган оилани эса “шайтон васвасасидаги хонадон”, деб таърифлаймиз. Агар оиладаги нафрат ўти меҳр ва муҳаббат гулини сўндирадиган даражага етса никоҳ- дастлабки  аҳд – паймон бекор қилинади  ва бу битим шариат тилида “талоқ” деб аталади. Оллоҳнинг бизга берган неъматлари жуда кенг “оила” хам шулардандир. Яратганнинг берган неъматларига  шукроналар келтириб, суюкли ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи  вассалламнинг суннатларини бажариш барчамизга насиб этсин.


Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод”
 масжиди имом хатиби  Одилжон Саъдиллаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram