Диний экстремизм
11 декабр 2018 й.
1856 марта ўқилди.
Диний экстремизм
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Дин бу инсонларни яхшиликка чорлайдиган, ёмонликдан қайтарадиган улуғ илоҳиӣ неъматдир. Аммо баъзи жоҳил инсонлар динни ӯзларининг ғаразли мақсадлари учун ниқоб қилиб олишади. Пайғамбар (с.а.в) муборак ҳадиси шарифларида: "Дин бу насиҳатдир"-деб марҳамат қилганлар. (Имом Муслим ривояти). Бу жоҳиллар муборак динимиз, гӯзал ва мукаммал шариатимизнинг қонун қоидаларини ӯзларича талқин қилишади. Динни ӯргатамиз деб, илмсиз инсонлар, хусусан ёшлар ва аёлларни алдаб ӯз сафларини тӯлдириб боришмоқда.
Эксремистик оқим аъзолари ӯз ҳаракатларида нима учун асосий эътиборни аёллар ва ёшларга қаратмоқдалар? Жонажон юртимизда эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча шароитлар яратиб берилган бир вақтда, маккор ва қӯпорувчи кучлар, диний мутаассиб гуруҳлар ӯз қабиҳ режаларини амалга ошириш йӯлида халқ ичида бузғунчи ғояларни тарқатишга уринмоқдалар. Амалиёт шуни кӯрсатмоқдаки, экстремистлар ӯз мақсадлари учун асосан ёш йигит ва қизларни танлайдилар. Чунки ёш ва ғӯр бӯлган ёшларни йӯлдан уриш уларни алдаш жуда ҳам осон.
Маълумотларга кӯра, Ӯзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бӯлиб, ӯртача ёш 25ни ташкил этади. Шунингдек, аҳолининг 60 фоизи (15,6 млн) 28 ёшгача бӯлган ӯсмирлардан иборат. Шу ӯринда ӯсмирлар ташқи таъсирларга кӯпроқ мойил бӯлишини алоҳида қайд этиш лозим.
Муайян ҳолларда ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил эришиш ҳаракатларининг ҳамма вақт ҳам амалга ошавермаслиги оқибатида ёшларга инфантиллик (ӯзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш)-дек хусусият шаклланиши кузатилади.
Бундай вазиятда уларда "олий мақсадларга интилаётган мен каби кишилар ёки жамоа мавжуд"- деган тасаввур пайдо бӯлишига замин яратади. Шунда улар ӯзларининг мақсад ва интилишларини тушунадиган кишиларни излай бошлайдилар. Айни пайтда, жиддий масъулиятдан озод бӯлган ӯсмирлар учун шахсий тажрибанинг етишмаслиги хосдир. У соддадиллик ва хаёлпарастлик билан ёнма-ён келади.
Шу билан бирга, ёшлар наздида атрофда кузатилаётган адолатсизлик натижасида юзага келадиган зӯриқишни йӯқотишда фақат биргина йӯл-" буюк ғоя"ни ӯзида мужассамлаштирган етакчи билан бирга бӯлишни танлашга мойиллик юзага келади. Бу йӯл ӯсмирни диний мутаассиб оқимларнинг домига тортилишига олиб келиши мумкин.
Манбаларда қайд этилишича, 2008 йил январ-сентябр ойларида диний эксремистик ташкилотлар таркибида конститутсиявий тузумга қарши жиноят содир этган 150 кишининг 80 тасини (53%) 30 ёшгача бӯлганлар ташкил этади.
Айтиш лозим бӯладики, эътиқоди суст,маънавияти паст, дунёқараши шаклланмаган кӯпчилик ёшларимиз ва аёлларимиз баптист ёки ноисломий оқим ва ҳаракатларнинг тузоғига илиниб қолмоқдалар. Бундай нохуш холатларнинг олдини олиш учун ҳар биримиз ҳушёр бӯлишимиз, ӯзимиз билган асл ҳақиқатни бошқаларга етказиб уларни разолат ботқоғидан асрашимиз лозим. Бу ишларда бепарволик ва лоқайдлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йӯқ. Азиз юртимиз ва жондан азиз фарзандларимизни бу офатлардан Аллоҳнинг ӯзи асрасин.
Бухоро шаҳар
Сайфиддин Бохарзий жомеъ масжиди
имом хатиби, Тасаввуф мактаби
тингловчиси Р.Камолов
«орқага