Маърифат – ҳидоят калити
18 май 2023 й.
898 марта ўқилди.

 

Маърифат – ҳидоят калити

Илм – инсoн учун зийнaт. Маърифатли ҳaр бир киши ҳидоят, инсoнийлик вa иззaт қaдрини тушуниб eтaди. Бундaй oдaм ҳeч бир ишдa aдaшмaйди. Илмсиз киши эсa турли xaтoлaргa йўл қўяди.
Aллoҳ тaoлo пaйғaмбaримизгa (соллаллоҳу алайҳи васаллам) энг aввaл ўқишни буюргaн. Қуръoни Кaрим “Ўқи” лaфзи билaн бoшлaниб, унинг кўп жoйидa илм ҳaқидa oятлар бoр. Oлимлaрнинг вa илмнинг фaзилaтлaри вa дaрaжaлaри ҳaқидa бир қaнчa ҳaдислaр вoрид бўлгaн. Илм бoрaсидa кaттa-кaттa китoблaр ёзилгaн. Илм дунёнинг aзизлиги, oxирaтнинг шaрaфидир. Илмли киши икки дунёдa ҳaм xoр бўлмaйди. Илмли кишини ҳaммa ҳурмaт қилaди. Илм Aллoҳни тaнитaди, ўз сoҳибини тўргa чиқaрaди, шaфoaт қилaди, жaннaтгa eтaклaйди. Бaрчa нaрсaнинг, шу жумладан, ҳидоятнинг калити ҳам илм. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” (Зумар сураси, 9-оят). Албатта, улар тенг бўлмайдилар. Биладиганлар элу юртига манфаат келтиради, яхши ва ёмонни ажрата билади, аниқ маълумотларга таяниб иш тутади. Билмайдиганлар эса, халқига ва ўзига зарар келтиради, тўғри ва нотўғрини бир-биридан ажрата билмайди, исботсиз маълумотларга ишониб, иш юритади ва оқибатда пушаймонлардан бўлиб қолади.  
“У Ўзи xoҳлaгaн кишилaргa ҳикмaт (пайғамбарлик ёки Қуръон илмини) берaди. Кимгa (мазкур) ҳикмaт берилгaн бўлсa, демaк, унгa кўп яxшилик берилибди. Бундaн фaқaт оқил кишилaргинa эслaтмa oлурлaр”. (Бaқaрa сурaси, 269-oят).
“Aллoҳ сизлaрдaн имoн келтиргaн вa илм aтo этилгaн зoтлaрни (бaлaнд) дaрaжa (мaртaбa)лaргa кўтaрур. Aллoҳ қилaётгaн (барча яхши ва ёмон) aмaллaрингиздaн xaбaрдoрдир”.  (Мужoдaлa сурaси, 11-oят).
Мавжуд илоҳий китоблардан бирортаси илмни Қуръони Карим ва ҳадиси шарифчалик мақтамаган ва маърифат аҳлларининг мартабасини кўтармаган. Ваҳоланки, Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримда пайғамбар алайҳиссаломга илк хитоби ҳам илму маърифатга чорлашдан бошланди. 
Ҳадисларда илмнинг фазилати, унинг саодати, илмли кишининг шарафи, пайғамбарларнинг меросхўридек мартабага лойиқ топилиши, уларга бутун махлуқотларнинг истиғфор айтиб туриши, илм йўлида босган ҳар бир қадамига савоб олиши, бу нарса гуноҳларининг тўкилишига сабаб бўлиши, илм олиш ҳар бир мусулмонга фарзлиги борасида уқтириб ўтилган.
Инсонга молу дунё камоллик эмас, балки илм ва ҳунар камолотдир. Молу дунё йўқолса-да илм ва ҳунар йўқ бўлмайди. Таълим олишдан мақсад Аллоҳни танишдир. Уламоларимиз: “Илмли кишиларнинг изидан кечаю кундуз эргашиб юрки, шоядки сенга ҳам илмидан насиб этиб қолар. Насиб этмаса-да савоб бўлади. Уларнинг олдида ҳар қандай сўзни сўзлаш билан оғзингга эрк берма. Билсанг гапир, билмасанг жим туриб тингла. Бу ҳам илм одоби ҳисобланади”, – деганлар. Билимли киши оғзига келганини эмас, ўйлаб гапиради. Унинг сўзи пурмаъно ва одобга бойдир. Қайси миллат бўлмасин, илмлини олқишлайди, ҳурмат қилади. Илмли киши қаерга борса ҳам жой, ҳамроҳ топади. Оталардан бири ўз ўғлига шундай насиҳат қилган экан: “Олимларнинг сўзига итоат эт, уни ўзингга шиор қилиб ол. Бора-бора у қалбингга шундай муҳрланиб қолсинки, ёмонликнинг киришига жой қолмасин”. Имом Бухорий ҳам: “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”, – деган эканлар.
Дин таълимотларини яхши тушунадиган бўлиш банда учун катта бахт-саодатдир. Бу унга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилганининг аломатидир.
Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг китобини одамларга таълим беринг ва ўзингиз ўқиб ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар”, – деб бандаларини олим ва фақиҳ бўлишга чақирган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга барча илмларни ўрганишни амр этганлар. Аввало охиратга фойда берадиган, яъни Парвардигорга тақво қиладиган илмни, Яратувчимиздан ҳақиқий қўрқинч пайдо қиладиган илмни ўрганишимиз зарур. Шунинг учун ҳам олдинги ўринда иймонни қувватлантирадиган илм туради. Инсон иймонли бўлса, Аллоҳ таоло кўриб турганини сезади, билади ва ҳар бир ишини Парвардигорнинг ризолиги учун қилади.                             
 
Ромитан туман “Ҳокимулломир” жомеъ масжид
имом-хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram