Масжид фазилати ҳақида ҳадис
24 феврал 2017 й.
2964 марта ўқилди.

 Масжид фазилати ҳақида ҳадис

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Убайдуллодан, у киши Хубайб ибн Абдурраҳмондан, у киши Ҳафс ибн Осимдан, у киши Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан, у киши  Расулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган, ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”. Саҳиҳул Бухорий китоби “Азон китоби, масжидда ўтириб намозни кутган кутган киши ва масжидларнинг фазилати тўғрисида боби” 660-ҳадис ва Саҳиҳ Муслим китоби “Закот китоби, садақани яширинча қилиш фазилати” боби 1031-ҳадис.
Ҳофиз ибн Ражаб “Фатҳул борий” китобида ҳадисга қуйидагича шарҳ берган: “Ҳадисда келган учинчи тоифадаги инсон – қалби масжидга боғлиқ киши ҳақида бошқа ривоятда бундай келган: “Киши масжиддан чиқади ва яна қайтиб келади”. Яъни, у масжидни яхши кўради, Аллоҳга ибодат қилиш учун қалби масжидга улфат бўлган. Агар масжиддан чиқса, унга қайтиб келгунча қалби билан боғланиб туради. Бу ҳолат ўз нафсига эга бўлган, Аллоҳнинг итоатига бўйин сундура олган ва нафси таслим бўлган кишиларда содир бўлади. Ҳавойи нафс, аслида, ўйин ва лағв ўринларга муҳаббат қўяди. Ўйин ва лағв шариатда жоиз бўлсин ёки қайтарилган бўлсин, фарқи йўқ, муҳаббат қўяди. Шунингдек, тижорат ишларига, мол-дунёга эгалик қилишга ҳаракат қилади. Нафс ибодатдан узоқ бўлган ишларга ҳаракат қилади. Лекин, киши ҳавойи-нафсини енга олса, Мавлонинг муҳаббатига ошно этсагина юқоридаги ҳолатни қўлга кирита олади. Аллоҳ таоло масжид барпо қилувчиларни мақтаб оятда шундай марҳамат қилади:
“(У) бир уйлардирки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар. Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур”. Нур сураси 36-38 оятлар. 
“Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий” 
жомеъ масжиди имом-хатиби Б.Манзитов 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram