"Мўмининг биродари устидаги ҳаққи"
24 октябр 2019 й.
1316 марта ўқилди.

 

"Мўмининг биродари устидаги ҳаққи"

Умар розияллоҳу анҳу мажлисларига келиб турадиган Шомлик бир кишини йўқлаб “Фалончига нима бўлди” деб сўрадилар. Дўстлари: “Эй амир! У ароққа ружу қўйиб, анчадан бери кўринмай қолди”, дейишди. Умар розияллоҳу анҳу котибни чақириб: “Умардан фалончига салом! Аммо баъд:
“Гуноҳни мағфират қилгувчи, тавба-тазарруъни қабул қилгувчи, азоби қаттиқ ва инъом-эҳсон эгаси бўлмиш, ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар унинг ўзигина бор, фақат унинг ўзига қайтиладиган Зотга ҳамду-сано бўлсин”, деб ёздирдилар ва у кишига хатни жўнатдилар. Сўнг дўстларига: “Биродарингиз Аллоҳга қалби ила юзланиб, У Зотга тавба қилиши учун унинг ҳаққига дуо қилинглар”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳунинг хати унга етиб боргач хатни ўқий бошлади. Хатдаги “Гуноҳни мағфират қилгувчи, тавба-тазарруъни қабул қилгувчи, азоби қаттиқ ва инъом-эҳсон эгаси” деб ёзилган ерини қайта-қайта ўқиди. Хатни шу ерини йиғлаб ўқийверди. Сўнг тавба қилди ва солиҳлар сафига қўшилди. Умар розияллоҳу анҳуга унинг тавбаси ҳақидаги хабар келгач: “Агар бирор дўстингизда шу каби хато,тойилишни кўрсангиз унга шундай насиҳат қилиб тўғирлаб қўйинг. Тавба қилиши учун ҳаққига дуо қилинг. Шайтонга ёдамчи бўлиб, дўстингизни шайтонлар қўлига ташлаб қўйманг”, дедилар.

Ромитан туман “ШАЙХ УМАР ИБН АХМАД
НАЖМИДДИН АЛ- ҚОҚИШТУВОНИЙ
жомеъ масжиди имом хатиби Тилавов Фаррух
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram