НЕЪМАТ ҚАДРИ
11 август 2018 й.
1771 марта ўқилди.


НЕЪМАТ ҚАДРИ


Ҳаёт кечиришимиз учун Аллоҳ таоло ато этган неъматлар шундай беҳисобки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг шукрини адо этиш эса ҳар бир кишининг бандалик бурчидир. Шукроналик энг аввало, Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишда, Унга тоат ва илтижода бўлишдадир. 
Теран фикр юритиб кўрсак, бизга ато этилган неъматларнинг завол топишига исрофгарчилик, ёлғон сўзлаш, ғийбат, туҳмат каби амалларимиз сабаб бўлади. Зеро, бу борада Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир””.  (Иброҳим сураси, 7 оят). 
Неъматлар шукри, уни қай тарзда адо этиш борасида Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларида қуйидагича баён қилганлар: “Тўрт нарса кимга берилган бўлса, дунё ва охират яхшилиги берилибди: зикр қилгувчи тил, шукр қилгувчи қалб, сабр қилгувчи бадан ва солиҳа жуфти ҳалол”.
Ҳукамолар шукрни икки турга бўладилар: умумий ва хусусий. Умумий шукр тил билан ҳамд айтиш, Аллоҳнинг неъматларини эътироф этишдир. Хос шукр эса, тил билан ҳамд айтиш, қалб билан таниш ва солиҳ амалларни қилиш ҳамда нопок нарсалардан сақланишдир.
Мўмин киши хос шукрни ўзига касб этмоғи лозимдир. Агар киши қайси касб-ҳунар соҳиби бўлишидан қатъий назар шукронаи хосда бўлса, албатта, Парвардигор унга ва хонадонига барака ёғдиради. Умрига, ризқига кенгчилик беради ва у кутмаган томондан бандасини ризқлантириб туради. 
Аллоҳ таоло барчамизни шукр қилгувчи қалб соҳибларидан қилсин!
 
Когон шаҳар “Алишер Навоий”  жомеъ масжиди
имом хатиби А.Камолов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram