Оила муқаддас даргоҳ
27 май 2020 й.
81 марта ўқилди.

 

Оила муқаддас даргоҳ

Улуғ ва олий Яратувчи Аллоҳ таоло инсон зотининг давомийлигини эркак ва аёл жинслари орасида боғлади. Инсон никоҳ сабабли ўз табиатидаги шаҳватини қондириши билан бирга наслини тозалигини ҳам ҳимоя қилди. Агар ҳар бир эркак ва аёлда бир бирига нисбатан шаҳват моиллиги бўлмаганида, бирор инсон турмуш қуриш ҳақида фикрламас эди. Парвардигори олам ҳамма нарсани билиб, ҳаёт давомийлигини таъминлади. Ер юзида солиҳ фарзандлар қолдирадиган эркак ва аёлларни яратди. Инсон насли билан курраи заминни тўлдириб, ҳаёт чархпалаги айланиши учун эркак ва аёлни севги¬-муҳаббат ришталари билан бир¬-бирига боғлаб қўйди.
Аллоҳ таборак ва таоло Қуръонда шундай дейди:
وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً
“Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир” 
Жуфтлашиш – никоҳ Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг қудратига ёрқин далиллардан бири бўлиб, борлиқда ягоналик фақат у зотнинг Ўзига хосдир. Аллоҳ таоло бандаларининг уйланишлигида учта яхшилик берди:
 
ЎЗЛАРИНГИЗДАН
Биринчи яхшилик: Завжа (жуфт, аёл) – инсониятнинг ҳурматли бир қисмидир. Аллоҳ аёлни эркакни яратган тупроқнинг жинсидан яратди. Эркак тупроқдан яратилган, аёл эса эркакнинг қовурғасидан яралган. Демак аёлнинг ҳам асл – негизи тупроқдир. Аёл эркакнинг бир қисми бўлиб, унга инсоний ҳурматда бўлиш керак.
Бу оятда Аллоҳ таоло «ўзларингиздан» деб, яратилиш, таркиб ва инсонийлик жиҳатидан ўхшашлик асосларига ишора қилаяпти. Башарият навларининг давомийлигини таъминлаш учун, эркак ва аёлни баъзи хусусиятларини табиат тақозоси билан бир¬-биридан фарқлантирди. Аммо қолган жиҳатларда аёл ҳам ўз жинсмиздандир.
Бу оятдаги «ўзларингиздан» бир нафсдан яратганликдан мурод Аллоҳ таоло аёлни эркакка шакл ва кўринишда ўхшаш қилиб яратди. Уни қўрқинчли ёки хунук шаклда яратмади. Агар жуфтимиз бошқа турдан, яъни одамзотга боғланмайдиган, масалан, маймун, сиртлон ёки бошқа ҳайвон туридан бўлганида унда нима қилардик?! Ёки аёлни ўткир тирноқ ва узун қозиқ тишли ҳолда кўрса, жаҳли чиққанида бизга раҳм қилмай ва дод¬войимизга ҳам эътибор бермай бизни тилка¬пора қилиб ташламасмиди?
Аёлни ўзига ўхшаган жинсдан яратганлиги улар бир¬-бири билан иноқ бўлиб, бир¬-бирини тушуниб яшаши учундир.
 
ҲАМДАМ ВА ХОТИРЖАМ БЎЛИШИНГИЗ УЧУН
Иккинчи яхшилик: Эркак киши фазилатли¬, тақводор аёл билан яшаганида ҳис қиладиган хотиржамлик, нафс роҳати ва бахтли турмуш ҳаёти соясида топадиган иноқлик ва сокинликдир. Бунга Бақара сурасидаги ояти карима ишора қилади:
هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ
«… Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз » 
Яъни, эру ¬хотин бир¬-бири учун худди баданнинг айбларини яшириб, уни иссиқ¬-совуқдан асраб, ҳарорат бағишлаб турадиган либос кабидирлар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай тафсирлайди: «Улар сизларга маскандурлар ва сизлар улар учун маскандурсизлар».
«Маскан» – нафс хотиржам, таскин топадиган ўрин, бошқа бир ҳолатда иноқлик ва осойишталикдир. Нафс эса бахт¬-саодат, қувонч ва хурсандчиликларни жамлайди, агар бахту саодати бўлмаса, ҳаёти олов ва жаҳаннам ўтига айланади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бошқа ояти каримада:
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا
 «(Аллоҳ) шундай зотдирки сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва у ором осойиш топсин, деб, унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди…» , деб таъкидлайди.
 
ОШНОЛИК ВА МЕҲРУ МУҲАББАТ ПАЙДО БЎЛИШИ УЧУН
Учинчи яхшилик: Аллоҳ эру ¬хотин қалбини севги муҳаббат ришталари билан бирлаштириб қўйди.
Эркак ва аёл ораларида мана шундай неъмат бўлмаганида ҳаётлари давомий бўлмасди. Аллоҳ таоло ўзининг қудрати, файзу раҳмати билан эр-хотин орасидаги муҳаббат ва яқинликни инсоннинг қалбига экди. Шу сабабли аёлини хафа қилган нарса эрини хафа қилади ва бири хурсанд бўлса иккинчиси ҳам хурсанд бўлади. Эрнинг яқинлигига аёли ҳам меҳрибонлик билан, муҳаббатига муҳаббат билан жавоб беради.
 
Ромитан туман бош имом-хатиби Б. Жўраев.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram