Олимнинг ўлими
30 ноябр 2022 й.
239 марта ўқилди.

Олимнинг ўлими
 
Муҳаммад инб Идрис аш-Шофеъий. Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий (р.ҳ.) ҳазратларига эса “Азарр мин ал-Иблис”, яъни, шайтондан ҳам зарарлироқ, деган бўлмағур таъналар қилинди. Тезроқ вафот этса экан, қутилар эдик, деб у ҳақда дуои бадлар қилинди. Ироқ ва Миср уламолари тарафидан ул жанобга шу даражалар туҳматлар қилиндики, охири Ямандан Бағдодгача қўллари боғланиб юборилди. Бағдодда эса шу даражада беҳурматлик билан кутиб олиндики, “такфир” санъатига маҳлиё бўлган минг-минглаб оломоннинг лаънату сўкишлари олдида юзлари тубан ҳолда ўтиб борар эдилар. Халойиқнинг шиддатли таъна ва маломатлари олдида, жаҳолат олдида бошлари тубан солинган эди...
Имом аш-Шофиъий (р.ҳ.) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодларини ниҳоят даражада ҳурмат ва иззат қилар эди. Саййидлар даврасида гапирмасдан жим ўтирарди, улар билан васила қиларди. Имом аш-Шофиъий (р.ҳ.)нинг саййидлар тўғрисида битган ашъорлари жуда машҳур:
يا آل بيت رسول الله حبّكم / فرض من الله فى القرآن انزله
يكفيكم من عظيم الفخر انكم / من لم يصلّ عليكم لا صلوة له
(Эй, Расулуллоҳнинг аҳли байтлари! Сизларнинг муҳаббатингиз Қуръонда Аллоҳдан нозил қилинган фарздир. Фахрнинг каттасини қилишга сизга кифоя қиладики, кимки сизларга намозда саловот айтмаса, унинг намози намоз бўлмайди).
آل النبىّ ذريعتى / و هم اليه وسيلتى
أرجو بهم أعطى غدًا / بيدى اليمين صحيفتى
(Пайғамбар алайҳиссаломнинг оилалари менинг воситамдир, улар Аллоҳга менинг василамдир. Улар сабабли эрта қиёматда номаи аъмолим ўнг қўлимдан берилишини умид қиламан).
Шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли аҳли суннанинг буюк имомини – кимсан, Имом Шофиъий (р.ҳ.)ни шиаликда ва рофизийликда айбланган (Мустафо аш-Шикъа. ал-Аиммат ал-арбаъа. ал-Имом Молик ибн Анас. – Миср: Дор ал-кутуб ал-мисрий, 1990. – Б. 52).
Имом аш-Шофиъий (р.ҳ.) Мадинада Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Абу Яҳё (р.ҳ.) олдида ҳам ўқиган. У 800 йилда вафот қилган, шиалик, жаҳмийлик, қадарийлик ва мўътазилийлик каби фирқалар аъзолигида айбланган, ҳадис ривоятида каззоб деб ҳам сифатланган, шу билан бирга, Имом аш-Шофиъий (р.ҳ.)дек зот ишончига сазовор бўлиб, унга дарс бера олган олимдир. Уни ҳадис ривоятида ишончли ҳам деганлар бор. Хуллас, Имом аш-Шофиъий (р.ҳ.) ана шу илм таҳсилининг сабабидан мўътазилийликда ҳам айбланган(Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. Таҳзиб ат-таҳзиб. 1-жилд. – Байрут: Мактабат ар-Рисола, 1995. – Б. 83-84; Мустафо аш-Шикъа. ал-Аиммат ал-арбаъа. ал-Имом Молик ибн Анас. – Миср: Дор ал-кутуб ал-мисрий, 1990. – Б. 58)

Ромитан туман бош имом-хатиби Бобир Жўраев
Интернет асосида тайёрланди
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram