Ота-оналарни эъзозлаш кексаларни эъзозлашнинг бошидир
25 апрел 2017 й.
2787 марта ўқилди.

 Ота-оналарни эъзозлаш кексаларни эъзозлашнинг бошидир

Ҳар бир ота-она ỹз фарзандини чексиз меҳр-муҳаббат, шавқат, куч-ғайрат ва моддий имкониятларини сарфлаб уларни тарбиялайди ва таълим беради. Фарзандлар ҳам ёшлигидан  бошлаб, дунёга келишига сабаб бỹлган ота-оналари  ҳақларини адо этишлари борасида тушунтириб борилишади. 
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг йигирмадан зиёд ояти шарифаларида фарзандларга ота-она  ҳурмати, иззати, уларга доимо яхшилик қилиш ва розиликларини топиш муҳим амаллардан бири эканини баён қилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Анкабут сурасининг саккизинчи ояти каримасида шундай мархамат қилади:
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик…»
Демак, фарзанд ота-онасига яхши муомалада, ширин сухандон бỹлишлари лозим бỹлади. Жаноб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ỹз ҳадисларида ота-онага яхшилик қилиш ҳақида шундай деганлар: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббнинг розилиги  ота-онанинг розилигидир. Роббнинг норозилиги  ота-онанинг норозилигидир,» дедилар». 
Имом Ғаззолий (р.а) ỹзларининг китобларида ота-онанинг розилиги ҳақида гапириб туриб, қуйидаги мисрани айтганлар: 
Осмондан тушса Исо (а.с),
Ҳаққингга қилса дуо.
Тавбанг қабул бỹлмас асло,
То падар бỹлгунча ризо.
Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажаришлиги зарур бỹлади. 
Аввало барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиши;
Яхши нарсаларни ỹзидан аввал ота-онага тақдим этиши;
Ота-онанинг маслаҳатлар ва насиҳатларини жону дил билан қабул қилиши;
Ота-онанинг рухсатисиз уларнинг хонасига кирмаслик;
Уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик, «уфф» демаслик;
ота-онадан олдин таомга қỹл узатмасликдир. 
Расулуллоҳ (с а в) марҳамат этадилар: « Ота-онасига яхшилик қилиб, яхши муомалада бỹлиб, уларни мамнун этган кишининг умри баракали, узун бỹлади, аксинча уларни ранжитиб, хафа қилган кишининг умри қисқа булади». 
Қиёмат куни энг оғир жазолановчилар ота-онасини ранжитганлар  бỹлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ рахматидан уларни узоқ қилади. 
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Бир киши йиғдаб қолган ота-онасини ташлаб ҳижрат қилиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  олдиларига келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламн: «Уларнинг олдига қайтгин ва уларни қандай йиғлатган бỹлсанг, шундай кулдиргин», дедилар. 
Хулоса қилиб айтганда, ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сỹз бỹлса ỹшани раво кỹр! Фарзанд ота-онасининг ёнида ỹзини қанчалик хокисор тутса, шунчадик яхшидир. 
 
 
 Фахриев Суннат 
Ҳазрати Умар масжиди 
имом хатиби
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram