Қовун сайли-шукроналик белгиси
05 август 2017 й.
2956 марта ўқилди.

Қовун сайли-шукроналик белгиси.

 

 

Юртимизда айни пишиқчилик мавсуми давом этмокда. Ёз дастурхони ширин-шакар ноз неъматларни инсонга тортиқ этиб, бор гўзаллигини намойиш этмокда . Диёримиздаги тўкин сочинлик, фаравонлик, ободлик  бу энг улуғ неъмат тинчлик осойишталик самарасидир. Бизга тақдим этилган шундай қутлуғ кунлар шукронаси сифатида қўлимиз мудом дуода, улуғ пиримиз Баҳоуддин Нақшбанд айтганларидек «Дил ба ёру даст ба кор» Ҳар бир кунимиз айниқса нишонли истиқлолимизнинг 26 йиллик тўйи яқинлашиб қолган шу дамларда байрамларга, маракаю тўйларга бой бўлмокда. Куни-кеча анна шундай тантаналардан бири қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. Шаҳар марказидаги фавворалар хиёбони эрта тонгданоқ карнай-сурнай садолари остида шаҳарликларни анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Қовун сайли»га чорлади. Вилоятимизнинг миришкор бободеҳқонлари томонидан меҳр билан парваришланган 30 турдан зиёд қовун навлари арзон нархларда аҳолига тортиқ этилди. Бир томонда куй-қўшик, рақслар, бир томонда дорбозларнинг чиқишлари қовун сайли файзу тароватини янада оширди.

      Савол туғилади; Ҳар йили нега айнан қовун сайли уюштирилади. Чунки бу удум қадим замонлардан бери халқимиз томонидан эъзозланиб, пишиқчилик рамзи сифатида намойиш этиб келинмокда. Қолаверса, юртдошларимиз турли витаминларга бой, хушхўр, иссиқсевар ёруғсевар, шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли бу маҳсулотни ниҳоятда хуш кўриб истеъмол қиладилар. Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур она юртимиздан келтирилган қовунни нақадар севиб кўзларига суртганини, Ҳиндистонда уни етиштирган астойдил бел боғлаганини кўпларимиз яхши биламиз.

       Ширин-шакар қовунлардан харид қилиб, шоду хуррамлик билан уйларига қайтаётган юртдошларимиз кўзларида, қалбида ва тилида шукроналик нишоналарини кўриб, беихтиёр Қуръони каримда Аллоҳ томонидан айтилган калималар тилга келади; «Қасамки, агар шукур қилсангиз албатта, сизга зиёда қилурман» Шундай дориломон кунларга шукроналар келтириш ҳар биримизга одат бўлишини тилайман.

 

Ромитан туман бош имом хатиби;                            Фахриев Суннат.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram