Қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким кечирмайди
12 март 2018 й.
2185 марта ўқилди.

Қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким кечирмайди

Инсон учун енг яқин ёрдамчи ҳамсоясидир. инсоннинг бошига турли қийинчиликлар тушганда биринчи ёрдам кўрсатадиган ён қўшниларимиз бўлади. Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, ўзларининг бутун умрини қўшниларига атрофидагиларга яхшилик улашиб яшашга, меҳр кўрсатишга бағишлайди. Улар учун меҳр, оқибат ва эзгулик ҳаёт қонунига айланади. Эл орасида ҳурмат топади, ибрат мактабига айланадилар. Қўшни ёрдам сўраса, ёрдам. Қарз сўраса, қарз. Камбағаллашса, рўзғорига мадад бериб туришади. Ҳасталанса, зиёратига бориб, вафот этса жанозасига. Омад кулиб боқса ҳам мусибат етса  ҳам бирга бўлмоқни лозим тутишади. Бундай инсонлар ҳақиқий иймон эгаларидир. Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. Имом Муслим ривоят қилганлар.

Охиратини уйлаган инсон ҳадиси шарифга мумофиқ қўшниларига яхшилик қилиб яшайди. Алҳамдулиллаҳ кейинги пайтларда мамлакатимизнинг қўшни давлатлар билан ўртасидаги муносабатлари жадал ривожланиб бораяпди. Азалий дўстлик, анъанавий яқин қўшничилик тамойил асосида ва манфаатлар инобатга олинган ҳолда изчил ҳал этилаётгани билан ажралиб турибди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш соҳадаги алоқаларни ривожлантириш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Қўшнилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига ташрифлари давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, нутқ сўзладилар. Жумладан:

Бу дунёдан ҳамма ўтиб кетади. Лекин қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Қўшниларимизнинг ҳаммаси билан яхши бўлишимиз керак. Бу осон эмас. 20 йиллик музни эритиш керак. Дунё ҳамжамияти бизга нима дейди? Сен аввал қўшнинг билан топишгин, кейин биз сен билан дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топиша олмасанг, қандай қилиб биз билан дўст бўлишинг мумкин, дейди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

 

Қўшниларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Бундай меҳр ва эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бугун янгича маъно-мазмун билан бойиб бораётгани ҳар бир юртдошимиз қалбида чексиз фахру ифтихор туйғуларини жўш урдирмоқда. Шундай экан юртбошимизнинг олий мақсадлари, шижоатлари бизга ўгит бўлмоғи керак.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Аллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Ҳақиқий дўст ўзингизга маддоҳлик қилмаса ҳам орқангиздан фақат яхши гаплар билан эслайди, сохта дўстлар эса ёнида бўлган пайтингизда сизни осмонларга олиб чиқиб қўядию уни тарк этишингиз билан тупроқларга қориштириб ташлайди. Кишига қўшнилари берган баҳо энг тўғри баҳодир. Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, яхшилик ё ёмонлик қилганимни қандай биламан?” деб сўради. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар қўшниларингиз “яхши қилдингиз”

деса, яхшилик қилган, “ёмон қилдингиз деса, ёмонлик қилган бўласиз”, дедилар.  Хайрли ишларга йул очган мухтарам Президетимизга минг раҳмат. Уларни олиб бораётган барча хайирли ишларига Аллоҳ бехисоб ажру савоблар берсинБу тинчлик, осойишталик йўлида саъю ҳаракат қилаётган кўп қатори ўзимизни ҳам Аллоҳ таоло эзгу мақсадларидан афзалига муваффақ қилсин!

Юртимизни ёмон кўзлардан Парвардигорнинг ўзи асрасин!

Муҳтарам Юртбошимизнинг эл-юрт равнақи, бахт-саодати йўлида олиб бораётган хайрли ва савобли ишларида Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram