Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтинг
23 сентябр 2021 й.
640 марта ўқилди.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтинг

Оламлар ва одамлар Роббисига ҳамду саноларимиз бўлсин. Икки оламларни раҳмати билан қамраган зот Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин. Биз биламиз, инсон дунё юзини кўрар экан шу инсонни зулумат ботқоғидан қутқаргувчи, ҳидоят йўлига бошловчи, ҳақ йўлга чорловчи ҳар бир уммат учун Аллоҳ Набий ва Расулларни умматни ғамхўри қилиб юборди. Аллоҳ 124 мингдан зиёд пайғамбарларни инсониятнинг ҳидояти учун юборди. Ҳаммамизга маълумки ушбу силсилани ниҳояткунандаси, хотами бизнинг суюкли Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар.   
Покиза шариатимиз биз умматга ҳидоятимиз сабабчилари бўлган пайғамбарларнинг номлари эсланганда уларга ҳурматан саловот айтишликни вожиб қилиб қўйди. Ҳадисда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Менинг номим зикр қилиб эсланганда “соллаллоҳу алайҳи ва саллам” деб айтмаганни бурни ерга ишқалансин, хор бўлсин” – деб, марҳамат қилдилар. Демак, ҳар бир вақт ва жойдаки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эсланганда ул зотга эҳтиром қилиб саловот айтишимиз ҳар биримиз учун вожиб амаллардан экан. Қолаверса, Аллоҳ оят билан ҳам бу ҳукмни собит қилди: 
قال اللهُ تعالى: إنَّ اللهَ و ملئكَتَهُ يُصَلُّونَ على النبيِّ يأيُّها الذين أمنوا صَلُّوا عليه و سلِّموا تسليماً
“ Албатта, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”. (Аҳзоб сураси, 56-оят)
Араб тилида “саловот” сўзи “салот”нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам “салот” дейилади. Чунки, намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо, “салот” Аллоҳ таоло томонидан бўлганида “дуо” маъносини йўқотади. Худои таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади. 
Фаришталарнинг Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади.
Мўмин-мусулмонларнинг Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир. Шунинг учун ҳам, намознинг ташаҳҳудида, яъни аттаҳиётида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга  саловот айтилади. Имом Шофеъий мазҳабларида  ташаҳҳуддан кейин саловот айтишлик фарз.
Баъзи кишиларда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи саловот айтиб турса, Унинг фаришталари саловот айтиб турса, бизларнинг саловотимизга нима ҳожат бор, деган хаёлга бориши мумкин. Бунга жавоб шуки: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўминлар саловотига эҳтиёжлари йўқ. 
Анинг авсофини йўқ интиҳоси,
Нағу етмас деса васфин Худоси.
Яъни, ҳазрати Сўфи Оллоҳёр айтганларидек, У зоти бобаракотнинг васфларини ниҳояси йўқ, чунки инсу жиннинг мақтови етмайди Роббил аъламийннинг мақтови олдида. Қуръони каримнинг бир неча жойларида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни Худои таборак ва таолонинг Ўзи мадҳ этган. Холиқнинг мақтови олдида махлуқларнинг мақтови, албатта, заифдир.
Лекин мўминлар у зотга саловот айтишга муҳтождирлар. Улар ушбу саловотлари ила Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаб, савоб оладилар. Дуолари қабул бўлади. 
Саловат айган инсонга бериладиган баъзи фазилатларни Расулуллоҳнинг ҳадисларига юзланган ҳолда жавоб оламиз: 
وعن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : إن الدعاء موقوف بين السماء والأرض لا يصعد منه شيء حتى تصلي على نبيك .
Ибн Умар р.а.: “ Албатта дуо еру осмон орасида муаллақ қолади, дуодан бирон бир калима ҳам кўтарилмайди. Тоинки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот юбормагунча” дедилар.
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من صلى علي واحدة صلى الله عليه عشرا " . رواه مسلم
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Кимики менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга 10 та саловот айтади”. 
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من نسي الصلاة علي أخطأ طريق الجنة
Абу Жаъфардан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга саловот айтишни унутса, у жаннат йўлидан адашибди”.
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : من صلى علي فى اليوم مائة مرّة قضى اللهُ له مائة حاجة . سبعين منها فى الاخرة و ثلاثين فى الدنيا
 Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимики менга бир кунда 100 та саловот айтса, Аллоҳ таоло унинг 100 та ҳожатини раво қилади. 70 таси охиратда ва 30 тасини шу дунёда” - дедилар.   
عن أنس قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من صلى علي صلاة واحدة صلى الله عليه عشر صلوات وحطت عنه عشر خطيئات ورفعت له عشر درجات " . رواه النسائي
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Кимики менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло ҳам унга 10та саловот юборади ва 10 та хатосини кечиради ва 10 даража мақомини баланд қилади” деб марҳамат қилдилар. 
Бу каби фазилатларга бой ҳадислар жуда кўп. Буларнинг сони кўп бўлгани билан бунга амал бўлмаса мўминнинг бошига тушадиган оғир мусийбат шу бўлиши аниқ.
Демак, биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат эканмиз ул зотга кўпдан-кўп саловат айтайлик. Зотан: 
وعن ابن مسعود قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " أولى الناس بي يوم القيامة أكثرهم علي صلاة " .
“ Қиёмат кунида менга энг яқин инсон бу менга кўп саловот айтган кишидир” деб башорат бердилар. 
Аллоҳ таоло ҳаммамизга кўпроқ саловот айтишликни насиб қилсин ва у зоти бобаракотнинг шафоатларидан ҳаммамизга насиб қилсин. 

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” жомеъ
масжид имон-хатиби М.Саидов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram