Сабр нима?
08 ноябр 2018 й.
3035 марта ўқилди.

 

Сабр нима?


  Сабр-нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.
    Ферузободий  айтади: “Сабр уч хилдир: Аллоҳга сабр, Аллоҳ билан сабр, Аллоҳ учун сабр“.
    Аллоҳ таоло сабрни Қуръони Каримда бир юз учта оятда зикр қилган.
    Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир". (Бақара сураси, 45-оят)
    Биз “ёрдам сўранг“ деб таржима қилган ибора араб тилида “истаъийну“ деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади.
    Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу билан бирга, Аллоҳ таолодан ёрдам сўрайди.
    Сабр кўпчилик ҳаёл қилгандек салбий маънодаги тушунча эмас. Яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб ҳаракатсиз туриш сабр эмас. Аксинча, сабр - Аллоҳ таолонинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдан иборатдир.
    Аллоҳ таоло айтади: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамаймиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақводорникидир". (Тоҳа сураси, 132-оят)
    Абу Саъид розияллоҳи анҳудан ривоят қилинади: “Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мол сўрадилар. Бас, у зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар, яна бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги нарса тугади.
Шунда у зот: “Ҳузуримда нима яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффатталаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган“, дедилар.


Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" 
жомеъ масжиди имом хатиби.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram