Саломлашиш одоби.
21 август 2019 й.
75 марта ўқилди.

 

Саломлашиш одоби.

Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро хурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан мехр-оқибат  пайдо булади. Бир-биримизнинг  ёнимиздан индамай ўтгандан кўра, мусулмоннинг  мусулмон  биродаридаги  хаққи  булган  саломлашиш алик олишни одат  килсак, нур устига аьло нур бўлади."Ас-Салом"Аллохнинг гўзал исмларидан  биридир. Саломлашишнинг  яна  бир  фазилати, учрашганида  ким  биринчи  бўлиб  салом  берса, унинг  савоби  янада  улуғ бўлади. Абу  Хурайра  Р.А. ривоят  килади. Расулуллоҳ  С.А.В. "Аллоҳ  таоло  Одам  А.С. ни  ўз  суратида (яьни, унга Ўзида  бор  булган "тирик, билувчи, эшитувчи, кўрувчи, сўзловчи" сифатларини ато  этиб) яратгач, унга: "Анави  фаришталарнинг  олдига  борда салом  бер. Сўнг  уларнинг сенга  оладиган  алигини  яхшилаб  эшитиб  ол. Чунки,  бу  сенга  ва  сендан  тарқаладиган  зурриётларингга  йўлланган  салом  бўлади" деди. Одам  А.С. бориб: "Ассалому  алайкум" ,  дедилар. Фаришталар: Ассалому  алайка  ва  рохматуллохи деб  алик  олишди, сўнг "Жаннатга  кирадиган  барча  инсонларга  хам Аллоҳнинг  рахмати  бўлсин", деб  қўшиб  қўйди. Расулуллох  С.А.В.: Бир-бирингиз  билан  саломлашиб  юринглар, шунда  ўрталарингизда  меҳр-муҳаббат  уйғонади" деганлар. Мана  шу  биргина  салом  сўзи  кишини  эзгуликка, меҳр-шафқат  ва  покликка, хақиқий  инсонийликка  чорлайди. "Ассалому  алайкум"- "Сизга  тинчлик  тилайман", "Ва  алайкум  ассалом"- "Сизга  хам  тинчлик  бўлсин". Фарзандларимизга  чиройли  тарбия  бериб, кўча-куйда  таниган  ва  танимаган  кишиларга  ҳам  салом  беришни  ўргатсак, албатта, уларнинг  мурғак  қалбида  меҳр оқибатнинг  илк  куртаклари  уйғонади...

Ромитан туман "Хокимулломир"
жомеь  масжиди  имом  хатиби Ғ. Муротов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram