Саодат манзиллари
14 август 2019 й.
1249 марта ўқилди.

 
Саодат манзиллари

Он каски бидона два бихоҳад ки, бидонад,
Худро ба баландойи саъодат бирасонад.

“Ул кишиким билса-ю, ва билишликни истаса,
Ўзин саодат чўққиларига етказгай.”

Шоир ўзининг шеърида чиройли бир ўхшатишни келтирмоқда, бир инсон борки ўзи билади ва яна кўпроқ билишлик мақсадида ҳаракатда бўлади, мана шу инсон ўзини саодат чўққиларига кўтариб боради.

Ҳақиқатан инсон ўргангани сари билмайдиган нарсалари кўп эканлигини тан ола бошлайди ва мана шуларни билишлик пайида, илм олишликда давом этиб бораверади.
Аллоҳ таоло: “Бас, агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг” деб марҳамат қилган. Инсон билмаганларини биладиган кишилардан ўрганиши лозимлигини англатади.
Ҳар бир соҳанинг илми ўз аҳлларидан, биладиган кишиларидан сўралади. Ҳар бир соҳани ўз олимлари бор агар мана шу мезонга амал қилинса инсонлар саодат йўлида бўладилар. 
Биз динимизни кимлардан ўрганаяпмиз бир назар солайлик, агар буни ўз аҳлларидан олмаётган бўлсак, йўлимизни тўғирлаб бу илмларни ўз аҳлларидан олайлик. Бу йўлнинг ҳақ эгалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотдан кейин саҳобалар ва бу илмларни бизгача келишига хизмат қилган зотлар бўлган. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳобаларини гўзал васф билан сифатлаб:
“Менинг саҳобаларим йўлчи юлдуз кабидирлар. Уларнинг қай бирларига эргашсангиз тўғри йўлни топасиз” деганлар.
Демак, биз саодат манзилини кўзладикми? Мана шунга яраша амалимиз ва ниятимизни поклашлигимиз керакдир. 

Пешку туман “Бобо Араб” жомеъ масжиди

имом хатиби Дилшод Алиев

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram