Сеҳр ва фолга алданиб қолиш.
12 октябр 2022 й.
1166 марта ўқилди.

 Сеҳр ва фолга алданиб қолиш. 


Сеҳр қилиш ҳаром ва катта гуноҳ саналади.Сеҳрни Фолбинликни ҳалол деб эътиқод этган одам кофир бўлишига ҳамма фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Ҳанафий,моликий ва ҳанбалий фуқаҳолар сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир дейишган.
Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:Аллоҳ таолонинг:"Биз фақат фитна(яъни имтиҳон)миз холос, (сеҳрни ўрганиб) кофир бўлиб қолманг...", деган қавлида сеҳрни ўрганиш куфр эканига ишора бор".
Ибн Қудома(раҳимаҳуллоҳ): Сеҳрни ўрганиш ва ўргатиш ҳаромдир.
Ким фолбин ёки коҳин ҳузирига борса, уни сўзларига ишониб ,уни сўзларини тасдиқласа Албатта у шубҳасиз, Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га  нозил қилинган Қуръонга кофир бўлибди, дейилган. Имом Баззор Имрон ибн Ҳусайндан р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Ким қуш билан фол очса ёки қуш билан фол очтирса,ким сеҳр қилса ёки сеҳр қилдирса,биздан эмас. Ким фолбинга бориб,унинг айтганига ишонса, Муҳаммадга с.а.в га нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади,деганлар. Кўп кишилар Сеҳрни таъсири бор деган тушунча билан эътиқод қилади.
Пайғамбаримиз с.а.в сеҳрни ўзича таъсир қилади деган эътиқоддан қайтардилар. Мўмин киши сеҳр ҳам, бошқа нарсалар ҳам Аллоҳнинг иродасисиз таъсир этмайди,деб эътиқод қилиши шарт. Аллоҳ таоло айтади. Улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар...
Бақара,102.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда: Ким фолбиннинг ёки сеҳргар-жодугарнинг ёки коҳин фолбин олдига бориб уни сўзларига ишонса. У сеҳргар фолбин мени жинларим бор, пирларим бор,Одамларим бор, руҳлар билан гаплашаман, деб пичоқ, қамчи ёки шариат китобларида мавжуд бўлмаган шу каби йўллар билан одамларга дам солгувчиларни олдига бориб, унинг айтганларини тасдиқласа, албатта, Муҳаммад мустафо соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръонга кофир бўлибди,  дейилган.  Ҳозирги пайтда нафс йўлида турли хил ҳийлалар нағма усуллар билан одамларни  алдаб, ундан ғайри йўллар билан пул ишлаш йўллари. Фол очишнинг тури сон саноқсиз бўлиб кетди. Картага, пичоқга, қўлни кафти ёки суратга қараб ҳам фол очадилар. Буларнинг ҳаммаси куфр ишлардир.  Аллоҳ таъоло барчамизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин.

ЎМИ матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram