Тинчлик-хотиржамлик олий неъмат.
03 март 2021 й.
902 марта ўқилди.

 
Тинчлик-хотиржамлик олий неъмат

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар – сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”, – дедилар”. (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.
Тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мураккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тенгсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқлари бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак. Ислом тарихини ўқир эканмиз, унда инсонни кимлиги, нима учун яратилганлиги, инсоннинг зиммасига нима вазифалар қилмоқлиги юклатилганлиги, ҳаётда қандай инсон бўлиб яшаши кераклиги ҳақида берилган тавсиялар ва кўрсатмалар билан яқиндан танишиб чиқади. Бу берилган неъматларни қадрига етишда ва уни асрашда, бизга Пайғамларларнинг отаси бўлган, Иброҳим алайҳиссалом бу борада башариятга ўрнак бўлганлар. Муқаддас динимизнинг мўтабар манбаси Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг Макка ҳаққига қилган дуолари биз ўрганаётган мавзумизнинг айнан тасдиғидир. Шунингдек, Макка шаҳрига тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари сўзимизнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳақида шундай дейилаган:
“Иброҳим: “Ей, Раббим, бу (Макка)ни омонлик шаҳри қилгин ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига имон келтирганларга (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин”. (Бақара сураси, 126-оят). Бу жойда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўтган умматларнинг пайғамбарларини ҳаётидан хабардор қилиб, умматларини унга тарғиб қилиб, улуғ неъматлар “Тинчлик” ва “Хотиржамлик”ни қадрлаб, асраб авайлаб ҳаёт кечиришга ундалмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобалар бир куни суҳбатлашиб ўтирганларида, саҳобалардан бирлари Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраганимизда кўпроқ нимани сўрайлик деб савол қилишганда, жанобимиз, ҳабибимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолодан офият (тинчлик, хотиржамлик)ни сўранглар” деб айтган сўзлари ҳам, инсоният учун бу неъматлар нечоғлик муҳим эканлигига далолат қилади. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, тинчликни давомий бўлиши учундир. Бу хусусида Қуръони Каримда шундай дейилган:
“Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимига) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
Мазкур ояти каримани тинчлик ва хотиржамлик учун нима даҳли бор деб фикр қиладиган инсонларга динимиз чиройли жавоб берган. Яъни биз юқорида тинчлик ҳам неъматларнинг энг улуғи эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадисни эслаб ўтдик. Мазкур ҳадисга мувофиқ бу буюк икки неъмат бардавом бўлиши учун ҳам инсондан шукр ва қадрлаш талаб этилар экан. Тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, муқаддас динимиз ва давримизнинг энг долзарб шарафли вазифаларидан ҳисобланади. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзи яшаб турган, Аллоҳ неъмат қилиб берган Ватани, унинг зилол сувлари, ҳавоси, нози неъматлари ва бошқа барча шароитларига шукр қилиб, уни зиёда бўлишини сўраб дуо қилиши, Ватани, жамияти ва оиласи олдидаги шарафли бурчидир.

Ромитан тумани Биби Саида жомеъ масжид

имом - хатиби Аскар Хамроев

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram