Тӯйларимиздаги меъёр.
18 апрел 2019 й.
112 марта ўқилди.

 

 Тӯйларимиздаги меъёр.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
   Аллоҳ  таоло инсонга беҳисоб неъматлар бериб бу неъматларни дунё ва охират ҳаёти учун фойдали бӯлган йӯлларда ишлатмоғини билдирди.
  Яратганга шукрким, юртимизда яхши кунлар, тӯйлар кӯп. Яхшиликларни ният қилиб, кимдир ӯғил уйлантиради, кимдир қиз узатади, кимдир фарзандининг қӯлини ҳалоллайди. Юртимизда  яшаб турган инсонлар саховатли, топган-тутганини эл олдига тӯксам дейди. Бу ишидан шодланади, завқланади. Тӯй қилиб, халққа ош беришни орзу қилмаган ӯзбек йӯқ. Тӯйларимиз кимлигимизни кӯрсатувчи ӯзига хос бир кӯрик. Аммо тӯй-тантаналар кейинги пайтларда кимӯзар мусобоқасига айланиб бораётгани ачинарли ҳол. "Мен сендан камми?" қабилидаги ишлар содир этилиши барчамизни ӯйлантириб қӯймоқда. Аслида, неча йиллаб меҳнат-машаққат билан топган маблағимизни бир-икки кунлик тӯй-ҳашам ва шу каби издиҳомларга сарфлаб, елга совуриш чин мӯминнинг иши эмас. Пайғамбаримиз алайҳис салом: "Иқтисод қилган кимса камбағал бӯлмас, маслаҳат қилган пушаймон бӯлмас",-деганлар. Ҳақиқатан, исроф қилмасдан ӯз меъёрида қилинган ҳар бир ишда барака бӯлади. Ӯйламай, ҳаддан ошиб,  исрофга йӯл қӯйган ҳар бир киши афсус ва надомат гирдобида қолади. Асри саодатга назар ташлайдиган бӯлсак, Пайғамбаримизга яқин инсонлар, улуғ саҳобаларнинг тӯйлари қандай бӯлган. Ҳазрати Алининг (розияллоҳу анҳу) уйланиш тӯйи ҳақидаги тарихий маълумот бизнинг кунлар учун ҳам жуда ибратлидир.
        Жаноб Пайғамбаримиз  (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) севикли қизлари Фотимани Али (Аллоҳ иккалаларидан ҳам рози бӯлсин) билан унаштирганларида ҳазрат Алининг бисотида бир от билан бир совутдан бошқа ҳеч нарса йӯқ эди. Маҳр учун уларни сотишга қарор қилди. Аммо Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отни эмас, совутни сотишга розилик бердилар. Уни Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) тӯрт юз саксон дирҳамга сотиб олдилар. Ҳазрат Али пулни олиб хурсанд бӯлиб кетаётган эдилар,мУсмон (розийаллоҳу анҳу) тӯхтатиб:
    -Йигит кишисан, сенга совут ҳам, от ҳам керак.мСовут мендан совға бӯлсин, қайтиб ол,-дедилар.
     Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу хабарни эшитиб, ғоят мамнун бӯлдилар ва Усмон (розияллоҳу анҳу) ҳақларига дуо қилдилар. Тӯй куни яқин. Меҳмонларга овқат ҳам керак-ку! Аммо бир неча дирҳамдан бошқа пул йӯқ. Бу гал Али (розияллоҳу анҳу )совутни гаровга қӯйиб, бир яҳудийдан арпа олдилар. Ансорлардан бир киши қӯй келтирган экан, уни сӯйиб овқат тайёрлашди. Жаноб Расулуллоҳ ( саллаллоҳу алайҳи ва саллам)мэса, хурмо билан зайтун ёғи юбордилар. Яхшигина дастурхон тузалди.мҲамма хурсанд эди.
      Фотиманинг (розияллоҳу анҳо) сеплари ҳам кӯп эмасди: иккита кӯйлак, қӯй терисидан бир пӯстак, битта ёстиқ, мешкоб, чӯмич, элак, ётишга ва кундузи ӯтиришга тахта супа. Шу нарсалар Пайғамбарлар саййиди бӯлмиш зотнинг қизларига узатган нарсалари эди. Энди бугунга келиб биз умматнинг тӯйларимизда қилаятган сарф харажатларимизни ӯйласак бунинг ҳаммаси исрофдан бошқа нарса эмас-ми?!
      Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фотимани барча аёлларга ӯрнак бӯладиган даражада гӯзал хулқли қилиб тарбиялаган эдилар.
      Аёллар ҳазрати Фотимани Алининг (розияллоҳу анҳу) уйига келин тушди қилиб олиб боришди. Ҳалиги сеплар билан уйини тузашди. Орадан бир неча кун ӯтиб, Ҳориса ибн Нӯъмон келин-куёвга бир уй ҳадя этди.
     Бу воқеаларни китоблардан ӯқирканмиз, "шароит қийин бӯлган экан-да" деган ӯй хаёлдан ӯтиши мумкин. Асли бундай эмас. Чунки вақти келиб, молу мулк, давлатга эга бӯлишганида ҳам саҳобалар ортиқча зеб-зийнат, ҳашамга берилишмагани, исрофдан сақланишгани, ҳақидаги ривоятлар манбаларда истаганча топилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ӯзини яхши кӯрган бандаларининг сифатини баён қилиб: "Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар,  (тутган йӯллари) бунинг ӯртасида -мӯътадилидир"-деб марҳамат қилган. (Фурқон, 67 оят).
     Халқимиз дастурхон ёзган барча йиғин, тӯй, маракалар тинчлик, хотиржамлик шарофатидан. Турмушимиз тарзимиз фаровон бӯлгани сари тӯй-тантана ҳам кӯпайиб боряпти. Лекин бу дегани асло, хоҳлаганингни қилавер, дегани эмас. Тӯйга совурилаётган ортиқча чиқим янги ёш оиланинг бошқа эҳтиёжларига ишлатилса, фарзандлар камоли йӯлида сарф этилса, қандай яхши. Зеро, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар бир ишда ӯртача бӯлишни васият қилганлар. 

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжид имом хатиби 
Тасаввуф мактаби тингловчиси Камолов Равшан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:19
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 20:00
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram