Улуғ байрам муборак
14 август 2018 й.
1840 марта ўқилди.

 Улуғ байрам муборак


Яратганга чексиз шукроналар айтамизки, жонажон халқимизнинг гўзал байрамларидан бири Қурбон ҳайитига ҳам оз кунлар қолди. Бугунги фаровон, тинч,  меҳнаткаш халқимизга Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғилиб турибди. Бу ҳолатлар бизни доимо шукрга ундайди. Зеро, шукр қилиш ва қадрига етиш неъматларни завол бўлишидан асрайди.

Маълумки, Қурбон хайити байрами зулхижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланади. Арафа кунида эса, дунё мусулмонлари қатори Ҳаж ибодатини адо этиш учун борган юртдошларимиз ҳам зиммаларидаги мазкур фарзни эсон-омон бажарадилар. Улар Мино, Арафот, Муздалифа, Масжидул Ҳарам каби муқаддас жойларда юртимиз ва меҳнатсевар халқимиз ҳақига Аллох таолодан тинчлик, хотиржамлик, файзу баракот ва яхшиликлар тилаб қўлларини дуога очадилар. Муборак жойлардаги бундай дуолар ижобат.

Ҳар бир бандаики Аллоҳ таоло унга бойлик берган экан, қурбонлик ибодатини адо этмоқлиги лозим ва лобуддир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: “Биз (ўтган) барча умматга қурбонлик қилишни буюрганмиз Аллоҳ таоло берган чорва ҳайвонларини (сўйиш) олдидан Унинг номини зикр қилишлари учун – қурбонлик қилишни буюрганмиз” ҳаж сураси 34.
Пайғамбар алайҳиссаломдан қурбонлик ҳақида сўраганларида: “Ё Расулуллоҳ, қурбонлик қилиш нима ўзи? “Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар: “Отангиз Иброҳим а.с.нинг суннатидир”. Яна сўрадилар: “Ундан бизга нима фойда бор?” Расулуллоҳ с.а.в.: “Ҳар бир туки учун савоб бор”, дея жавоб берганлар. 
Қурбонлик ҳижрий- қамарий йил ҳисоби билан ўн иккинчи ой “Зулҳижжа” яъни ҳаж ойининг ўнинчи кунида сўйилади. Зулхижжа - қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Унинг фазилатлари хусусида ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Аллохнинг наздида зулхижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган амаллардан хам қимматлироқ амал йуқ. “Абу Дардодан ривоят қилинади: «Зулхижжа ойининг илк тўққиз кунида садақа беришни, дуо ва истиғфор айтишни кўпайтириш лозим. Чунки Пайғамбаримиз (алайхиссалом): “Бу ўн куннинг хайру-баракотидан маурум бўлганларга афсуслар бўлсин”; деганлар. Бу ойнинг илк тўққиз кунида рўза тутган кимсанинг умри узун бўлади, молига барака киради, бола-чақаси балолардан омонда бўлади, гунохлари кечирилади, яхшиликларига кўплаб савоб берилади, жон бериши осон кечади, қабри ёруғ бўлади, тарозида савоби оғир келади ва жаннатда улуғ мартабаларга эришади».
Бундан ташқари, бу қутлуғ кунларда мўмин – мусулмонлар бир бирларини байрам билан табриклаб, совғалар улашадилар. Аслида, эзгу ишларни килиш учун байрамларни кутиш шарт эмас. Зеро, яхшилик қилишнинг вақти, мавсуми йўқ. Қурбон ҳайити ўтсада, эзгуликка ташна халқимиз бир-бирига яхшилик қилишда бардавом. Ота-оналарни эъзозлаш, қариндош-уруғларни, ёр-дўстларни, устозларни, кексаларни зиёрат қилиб, дуоларини олиш, ногиронлар ҳолини сўраш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш халкимизнинг эзгу фазилатларидан ҳисобланади. Расули акрам (соллаллоху алайхи ва саллам)дан кишиларга хайру-саховат кўрсатиш бобида кўплаб ҳадиси шариф ривоят қилинган. Жумладан, “Бир-бирларинг билан алоқани узманглар, бир-бирларингдан юз ўгирманглар, бир-бирларингга адоват килманглар, Аллоҳнинг яхши оға-ини бандалари бўлинглар” (Имом Термизий); “Ким Аллохга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани боғласин" (Имам Бухорий, Имом Муслим);“Мўмин киши ўзи тўқ бўлатуриб, кўшнисини оч қўймайди" (Имом Ацмад). 
Парвардигор кириб келаётган Қурбон ҳайитини халқимиз учун хайрли ва баракотли қилиб, ўртамиздан меҳру-мурувватни айирмасин.

Когон шаҳар “Алишер Навоий”
жомеъ масжиди имом хатиби
А.Камалов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram