Умматга мушфиқ зот.
01 март 2021 й.
799 марта ўқилди.

 
Умматга мушфиқ зот.
 
لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«(Эй, Макка аҳли!) Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди». (Тавба сураси, 128-оят).
Ушбу оятларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи хусусиятлари баён қилинган: Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар эдилар. Оятдаги «…сизларга … Расул келди» жумласи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар эканликларига далолатдир. «Ўзларингиздан» ифодаси Ул зотнинг инсон авлодидан эканликларини билдиради. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ҳам оддий одамлар каби туғилганлар, улғайганлар, еб-ичганлар ва вақти-соати келгач вафот этганлар. Аммо бошқа инсонларга берилмаган шарафли ва масъулиятли вазифа - пайғамбарлик Ул зотнинг зиммаларига юкланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг дунё ва охиратда саодатманд бўлишларини жуда истардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: «Ҳар бир пайғамбарга бир марта тўхтовсиз ижобат бўладиган дуо қилиш имконияти берилган. Улар бу имкониятдан ушбу дунёда фойдаланиб бўлдилар. Мен эса, мазкур дуони умматларим гуноҳларининг авфини сўраш учун охиратга қолдирдим» - деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун ҳаётлари давомида уммат дарди билан яшадилар. Ҳатто вафот этар чоғларида ҳам «умматим», дея кўп зикр қилганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барчага Рауф-мушфиқ ва ўта меҳрибон эдилар. «Рауф» - мушфиқ, ўта меҳрибон, деган маънодаги Аллоҳнинг исмларидан биридир. Оятда Аллоҳ бу исмни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бермоқда. Ҳақиқатан ҳам Ул зотнинг шафқату-мурувватлари, кечиримлиликлари жуда кенгайди.
Бир сўз билан айтганда, Аллоҳнинг ўзи «Сиз албатта буюк хулқ узрадирсиз», дея таърифлаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бутун ҳаёт тарзлари биз умматлар учун ибратдир.

Пешку тумани Ҳалим Полвон жомеъ масжид

имом - хатиби Ҳамроев Рустам. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram