Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ.
07 март 2021 й.
112 марта ўқилди.

 
Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ.

Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган. Қуръони Каримда бу ҳақда шундай дейилади. "Ҳақиқатдан инсонни дин ва дунё ишларига меҳнат ва машақатда бўлиши учун яратдик". (Балад сураси, 4-оят).
Машҳур бобомиз Алишер Навоий ўз ҳикматларида "Саксон йил яшаш учун саксон йиллик сабр керак", деганлар. Демак, инсон бало ва мусибатларга қарши сабрни қалқон қилиши керак.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: "Сизларни бироз хавф - хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг. (Эй Муҳаммад) Уларга мусибат етганда "Албатта Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз унинг ҳузурига қайтувчилармиз", дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир”. (Бақара сураси, 155-156-157-оят).
Демак, имонли кишилар ҳаётда ҳеч қачон тушкунликка тушмаслиги керак, балки яхшиликдан умидвор бўлиб доим ҳаракатда бўлишлари лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлар ҳаётидан ҳам мисол келтирдилар: яъни, "Сизлардан олдин ўтган қавм орасида бир яраланган кимса бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Натижада кўп қон йўқотиш туфайли вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам ўзини-ўзи ўлдириб менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим", деди. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай марҳамат қиладилар: "Ўзингиздан устун кишиларга эмас ,ўзингиздан паст одамларга қаранг. Бу ҳадисга амал қилган киши Аллоҳ унга жуда кўп неъматлар берганини мулоҳаза қилади. Шукрли инсон бу дунё қийинчиликларини осон енгади. Мўьмин кишининг иши ажойиб, у ҳеч қачон ютқазмайди. Яхшилик келса шукр қилади, савоб олади .Бошига синов келса сабр қилади, яна савоб олади.
Қачон Аллоҳнинг зикрини қилса ортга чекинади. Аллоҳ таоло бизга бу дунё қийинчилигини қандай енгиб ўтиш йўлини кўрсатди.
Аллох таоло Юртимизни ва халқимизни турли хилдаги самовий ва арозий офату балолардан паноҳига асрасин.

Вобкент тумани Абдулазизхон жомеъ масжид

имом - хатиби У.Шомуродов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:12
Пешин: 13:10
Аср: 17:45
Шом: 19:25
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram