Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиз
14 январ 2018 й.
2056 марта ўқилди.

 Ватан ҳимояси – муқаддас бурчимиз

Пайғамбаримиз с.а.в. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар. Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِلَيْلَةٍ أَفْضَلَ مِنْ لَيْلَةِ الْقَدْرِ حَارِسٌ حَرَسَ فِى أَرْضِ خَوْفٍ لَعَلَّهُ أَنْ لاَ يَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهِ ».
Ибн Умар розияллоҳумодан ривоят қилинади: Набий с.а.в: “Лайлатул Қадрдан ҳам афзал бир кеча борлигининг хабар берайинми?! У шундай бир кечаки хавф-хатарли ерда ўзининг аҳлини, ватанини ҳимоялаш учун қўриқлайдиган қўриқбоннинг кечаси”- деб марҳамат қилдилар.
عَنْ خَالِدِ بن مَعْدَانَ، قَالَ: قَالَ أَبُو عَطِيَّةَ:إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَلَسَ فَحَدَّثَ أَنَّ رَجُلا تُوُفِّيَ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: هَلْ رَآهُ أَحَدٌ مِنْكُمْ عَلَى عَمِلٍ مِنْ أَعْمَالِ الْخَيْرِ؟ فَقَالَ رَجُلٌ: نَعَمْ، حَرَسْتُ مَعَهُ لَيْلَةً فِي سَبِيلِ اللَّهِ، فَقَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَنْ مَعَهُ، فَلَمَّا أُدْخِلَ الْقَبْرَ حَثَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ مِنَ التُّرَابِ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ أَصْحَابَكَ يَظُنُّونَ أَنَّكَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ وَأَنَا أَشْهَدُ أَنَّكَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِعُمَرَ بن الْخَطَّابِ: لا تَسَلْ عَنْ أَعْمَالِ النَّاسِ وَلَكِنْ سَلْ عَنِ الْفِطْرَةِ.
Абу Атийя Холид ибн Маъдон р.а дан ривоят қилади:  “Бир куни Расулуллоҳ с.а.в.га жаноза келтирилди. Бир пайт ҳазрати Умар р.а. Расулуллоҳ с.а.в.га қараб дедилар: “Ё Расулаллоҳ, унга намоз ўқиманг, чунки у фосиқ киши эди”, дедилар. Сўнгра Пайғамбаримиз с.а.в. одамларга юзланиб сўрадилар: “Сизлардан бирортангиз бу мусулмоннинг Исломий хайрли ишини кўрганмисизлар?” Жамоат орасидан бир киши туриб деди: “Ҳа, Эй Расулуллоҳ, бир кеча чегарада у мен билан бирга Аллоҳ йўлида мусулмонларни душманлардан қўриқлаб чиққан эдик”. Шунда Пайғамбаримиз с.а.в. ўша одам билан бирга маййитни қабрга қўйдилар. Уни атрофига муборак қўллари билан тупроқ сепиб маййитга қараб дедилар: “Албатта сени ўртоқларинг сени дўзахий деб ўйлаяптилар, аммо мен гувоҳлик бераманки, сен албатта жаннатийсан”. Расулуллоҳ ўринларидан туриб: “Эй Умар, сен одамлар вафот этганидан кейин ҳечам уларнинг ёмон амалларини эслама, балки хайрли ишларини гапир”. 
Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, қайсидир маънода бу сўз тўғри, аммо энг тўғрироғи Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Бўлмаса, хорижда туғилган ўзбеклар “Ватан!” дея Ўзбекистонга интилмас эдилар. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган. Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Худои таоло берган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир.
Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда, шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени қабримни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўминглар, чунки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, тоинки Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг навераларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.
Ватан тараққиёти ҳавойи тушунча эмас, балки аниқ бир ҳаракатдир, бу ҳаракатнинг асоси ҳар бир одамнинг ташаббусидан бошланади. Яъни ҳар бир инсон ўзининг юртидан чиққан маҳсулотни сотиб олишлиги, мамлакат ривожи учун бир заррадек кўринсада, бироқ ана ўша зарралардан тараққиёт бошланади. 
ҲИКОЯТ: Ровийлар айтадиларким, бир куни подшоҳ оқ мармардан ажиб ҳовуз бунёд этибди-ю “Аҳли фуқаронинг ҳар бири эрта тонгда бир косадан сут келтириб тўксин” деб амр қилибди. Фармонни эшитган бир киши “шунча минг одам орасида битта мен сут ўрнига сув олиб бориб тўксам, ким билиб ўтирибди”, деган қарорда сув кўтариб борибди-ю ҳайратга тушибди: не кўз билан кўрсинким, шаҳардаги бошқа одамлар ҳам айнан шу фикр, шу аҳд билан сув келтирган эканлар.
 “Ватанни севиш иймондандир” деган ҳикматли сўз нақадар тўғри эканлигини бу воқеа бизларга яққол намоён қилди. Ватанга меҳр иймондан, иймонсиз одам Ватанини сева олмайди. 
Биз бугун тараққиёт бобида баъзи мамлакатлардан ортда эканимиз айб эмас, бу ўтмиш жамиятнинг қолоқлиги таъсиридандир. Қорин тўқлиги инсонни алдаб қўймаслиги керак. Баъзида бу нарса инсон учун тузоқ бўлади. Қорин тўйиши инсонни бўйинтуруққа солиб, ўзи учун энг қимматли бўлган озодликдан маҳрум этади. Бу кунларимизда бахтини чет мамлакатлардан излашга иштиёқмандлар кўриниб қолаяпти. Хорижга бориб фаровон ҳаётни умид қиладилар. Бобо калонимиз Алишер Навоий айтганларидек:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш
Гар олтин қафас ичра қизил гул бутса
Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш
Ўзи яшаётган жойнинг қадр-қимматини тўла англаб етмаган инсон, мусофирчилик ва қийинчиликларга дучор бўлганда яшаган Ватанининг қадри ҳис қилади. Халқимиз бу мақолини бежизга айтмаган: “Ўзга юртнинг подшоси бўлгандан кўра ўз юртинг гадоси бўл” Мавлоно Жалолиддин Румий униб ўсган юртини қадрламайдиганлар, нону-туз бериб катта қилган маконини ардоқламайдиганлар ҳақида шундай байтларни айтганлар:
Сагеки тўъмаи у устиғон аст
Бажону дил муҳибби хонадон аст
Агар сад бор ронат соҳиби у
Нагардонат азон поси намак ру
Занат гар зарб гардат боадабтар
Ки бусат дасту дар пояш неҳад сар
Наёяд дар хаёлаш боби дигар
Равад халқа занад гашта барон дар
Нагардад дилхунук аз рондани он
Равон аст аз паси у карда афғон
Чаро  ту қадри неъматҳо надони
Бо қадри устуғони сак надони
Чумолидан тортиб, филгача ўзи туғилган, емиш ейдиган жойини авайлайди, лозим бўлганида жон-жаҳди билан ҳимоя қилади. Қани, чўп олиб арининг уясини бузишга уриниб кўринг-чи? Ҳатто жонзотларда ҳам “Ватан” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча эса улар ўз уяларини ҳимоя қилаётганларида гавдаланади. 
 
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти
 маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудира муовини 
Роҳат Мамадшоева
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram