БИДЪАТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
05 август 2017 й.
2069 марта ўқилди.

 

БИДЪАТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тириклик чоғларида Аллоҳ таоло Қуръони каримни оятма оят нозил қилиб, мўъмин мусулмонларнинг ҳаётига боғлиқ бўлган барча масалалар ҳақида ҳукмларни туширди. Ислом дини Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мукаммал дин сифатида шаклланиб бўлди.  Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам вафатларидан кейин Халифалар даврларида, Ислом тез суратда дунёнинг турли нуқталарига етиб борди. Бу илоҳий, покиза динни турли миллат ва дин вакиллари қабул қила бошлашди ва динга Исломга боғлиқ бўлмаган , балки аввалги динларнинг одатларини ҳам қўшишлари натижасида динда баъзи бидъат амаллар пайдо бўла бошлади. Баъзи ҳолатларда эса зарурат юзасидан мусулмонларга енгиллик бўлишини истаб, улуғ саҳоба , тобеъинлар бир қанча нарсаларга амал қилишликка мусулмонларни чорладлар. Бу амаллар ҳам Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин мусулмон уммати орасида пайдо бўлганлиги учун ҳам гарчанд мусулмонлар учун фойдали бўлсада, Исломда бидъат деб аталади. Баъзида ақидавий қарашларни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга билдирганларидан бошқа тарафга буриб, динда ўзларининг ақлларга суяниб иш тутган тоифалар чиқди. Уларнинг ҳам тутган йўллари ўзлари тўқиб чиқарганлиги сабабидан  Ислом бу қарашларга ҳам бидъат деб баҳо беради. Бир неча маратаба бидъат деган сўзни қайтадик. Хўш БИДЪАТ ўзи нима?   «Бидъат» сўзи луғатда “бир нарсани янгитдан пайдо қилиш” маъносини англатади. Ислом дини истилоҳида эса,  ибодатларда бўлсин, одатларда бўлсин, яхши бўлсин, ёмон бўлсин, Қуръон ва Суннатда йўқ ва янги пайдо бўлган нарса деб таърифлайдилар. Бидъат сўзига изоҳ берган аллома  Изз ибн Абдуссалом: «Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсадир», дейилган.

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг мубарак ҳадисларига мувофиқ биз бидъат иккига бўлинада, “бидъатул ҳасана” (яхши бидъат) ва “бидъатус саййиъа” (ёмон бидъат) , деймиз.  Бу ҳадисни Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар». Муслим ривоят қилган.

Асосий диний манбааларимиз бўлган Қуръони карим ва Ҳадиси шариф асосан араб тилида бўлганлиги сабабидан ҳам мусулмонлар аввал бу тилни яхши билишлари керак. Лекин Пайғамбаримиз солаллоҳу алайғи васаллам тирикликларида араб тили граматикаси кейинги йиллардаги каби ривожланмаган эди. Мусулмонлар динни ўрганишлари  осон бўлишини истаб, кейиниги авлод наҳв, балоға, сарф каби илмларига асос солди. Бу илмлар динни ўрганишга кўмакчи бўлгани учун буларга вожиб бўлган бидъатлар деб айтилади. Чунки динни ўрганиш ҳар бир масулмон учун вожибдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган,  Қадария, Жабрия, Муржиъа ва Хавориж мазҳаблари пайдо бўлди. Булар ақидада ниҳоятда хатарли йўл тутганликлари сабабидан , буларнинг йўлларига ҳаром бидъат дейилади. Бу мазҳабларга юрганлар диндан чиққан ҳисобланади.

 “Бидъатул ҳасана” (яхши бидъат)га далил бўладиган бир қанча ривоятлар бор. Шулардан Абдурраҳмон ибн ал-Қорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ривоят: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Рамазон кечаларининг бирида масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар гуруҳ-гуруҳ билан тарқоқ ҳолларида: кимдир ўзи намоз ўқимоқда, кимдир намоз ўқиса бир неча киши унга иқтидо қилмоқда. Шунда Умар: «Менимча анна уларни бир қори (орти) га жамласам яхши бўлади», деди. Сўнгра уларни Убай ибн Каъбнинг ортидан жамлади. Кейин, бошқа бир кечада мен яна у билан чиққанимда одамлар қориларга иқтидо қилиб номоз ўқишар эди. «Бу қандоқ ҳам яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра қоим бўлганлари афзал», деди ҳазрати Умар. Кечанинг охирида, демоқчи. Одамлар кечанинг аввалида қоим бўлишар эди». Молик ривоят қилган.

 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда : «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, энг содиқ калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги  чиққан иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Барча залолат дўзахдадир», дедилар». Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Баъзи тоифадагилар,  “бидъат иккига бўлинмайди, балки барчаси залолатга этади”,  деган қарашини мана шу ҳадисга асосланиб айтади.

 Мусулмонлар ҳаётида янги пайдо бўлган ва диннинг асосига дахлдор бўлмаган нарсалар бидъат бўлмайди. Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолат, барча залолат дўзахда бўлса, ҳолимиз не кечар эди? Пайғамбаримиз ҳаётлик даврларида Қуръони карим китоб шаклига келтирилмаган, мадрасалар қурилмаган, турли илмлар шаклланмаган, китоблар ёзилмаган эди. Буларнинг барчаси кейин пайдо бўлди ва барча мусулмонлар, жумладан, бидъат маъносини тор олган уламолар ҳам бу ишларни катта қувонч билан маъқуллайдилар.

Биз бу мақомда “бидъати саййиъа” – ёмон бидъат ҳақида сўз юритамиз. Айнан шу турдаги бидъат банда нафсининг кирланишига ва ахлоқининг бузилишига сабаб бўлади. Шу билан пирга пок эътиқодга ҳам таъсир этади.

Ҳозирги кунда ҳам умуман динга алоқаси бўлмаган нарсаларга кўпчилик маҳқам боғланиб эътиқод қилиб келмақда. Биз бу нарасаларни кўпинча зиёратгоҳларда гувоҳи бўлишимиш мумкин. Баъзи кишилар ишлари юришмай қолса, бир авлиёга бориб қўй сўйишади. Гўёки ўша сўйилган жонлик сабабидан бало ундан узоқлашадиган тасаввурда бўлишади. Ёки бахти очилмай турга қизларга , “зиёрагоҳга бориб бирор бир қулфини очсанг бахтинг очилади” деб кимлардир тафсия беради. Улар мана шу эътиқод билан бу бидъат ишларга амал қилиб, шуни тўғри йўл деб билади. Ва натижада қазойи қадардаги “яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан”, деган эътиқодга қарши иш турган бўлади. Бунга ўхшаш яна кўплаб бидъат ишлар борки, булар кўпчилигимиз учун алла қачон одат тусига айланиб қолган. Бидъат амаллар инсонлар ўзлари ўйлаб чиқарган амаллар бўлганлиги учун ҳам инсонларни залолатга етаклайди. Чунки, баъзан инсон ўз нафсининг хоҳишу истаклари билан ҳам иш тутади.  Аллоҳ доимо барчамизни тўғри йўлга бошласин!

Абу Бакр ас-Сиддиқ жомеъ масжида имом хатиби

Орифжон Тўқсанов

 

 

 

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram