ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК
22 сентябр 2021 й.
85 марта ўқилди.

 
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК
 
“Бағрикенглик” сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидамлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, мурувватлилик, ҳимматлилик, кечиримлилик, меҳрибонлик, ҳамдардлик каби маъноларга эга дейиш мумкин. 
1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” қабул қилинди. 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” қабул қилинди. Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъи назар, уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этмоғи лозим. 
Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. 
Инсоният тарихига назар ташласак, бу кўҳна дунёда жуда кўп уруш ва можаролар бўлиб ўтганига гувоҳ бўламиз. Буларнинг ҳаммаси инсонлар ўртасида аҳиллик, муросагўйлик, бир-бирини тушуниш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш каби инсоний фазилатларнинг тобора унутилиб бораётгани сабабли содир бўлмоқда. 
"Диний бағрикенглик" тушунчаси кенг маънода чиркин нарсалар ва воқеалар қаршисида гўзалликни устун қўйиб, меҳрибонлик қилиш ҳамда ҳар бир воқеликка гўзаллик нуқтаи назаридан ёндошиш, эътиқод, маданият, анъаналарга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш демакдир. 
Ҳозирда тезкорлик, очиқлик, эркинлик тамойилларига асосланган интеграция жараёнларининг чуқурлашиб бораётгани барча соҳаларнинг ривожланиши учун кенг имкониятларни вужудга келтирмоқда. Шунингдек, бир томондан, янги ташкил топган давлатларда миллий ва диний ўз-ўзини англаш жараёнлари кечаётган бўлса, иккинчи томондан, маданиятлараро ўзаро таъсир кучайиб, жамият соҳалари доирасида глобал яхлитлашиш тенденцияси вужудга келмоқда. 
Бу йўналишда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1995 йилни “Халқаро бағрикенглик йили”, 2000 йилни “Халқаро жаҳон маданиятлари йили”, 2001 йилни “БМТ шафелигидаги цивилизациялараро мулоқот йили”, 2001—2010-йиллар оралиғидаги даврни эса Халқаро нозўравонлик маданияти ва сайёрамиздаги болалар манфаати йўлида тинчликни таъминлаш ўн йиллиги, деб эълон қилингани глобал диний ҳаётдаги асосий ижобий ўзгаришлардан ҳисобланади. 
 

Ромитан тумани бош имом-хатиби Б. Жўраев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:25
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram