Дуойим қабул бўлсин десанг!
03 май 2021 й.
299 марта ўқилди.

 
Дуойим қабул бўлсин десанг!
 
Биз биламизки, ушбу заминда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро мақсадига эришиш умидида Аллоҳдан дуо қилиб сўрайди. Ёки ёши улуғларнинг дуосини олиб бирор хайрли ишга қўл уради. Халқимиз ўтмишда бу каби фазилатлик амалнинг самарасини кўрганки айни шу хислатни асрлар давомида тарк этмасдан амалда қўллаб келмоқда. Фарзанд дунёга келса ҳам халқдан дуо умидида хайр дастурхонлари ёзилади, уйланиш ёки турмушга чиқариш ниятидаги ота-оналар ҳам халқ дуосидан умидвор бўлиб элу-юртга ош бериб фарзандининг бахтини тилаб халқдан, нуроний отахон ва онахонлардан дуо сўрайди. Зотан, Аллоҳ таолонинг ваъдаси бор:  
ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо – илтижо қилинглар, Мен сизларни дуоларингизни ижобат қиламан”. (Ғофур сураси, 60-оят) Дарҳақиқат, ибодатли халқимиз ушбу оятга мувофиқ ҳаётида йўлиқадиган ҳар бир ҳолатда, Аллоҳдан умид қилиб қўлларини дуога очади. Дуо хусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўплаб ҳадислар ривоят қилинганки Аллоҳ ва унинг Расулига мухлис халқимиз ҳаётини дуосиз тасаввур қила олмайди. Мана шундай мўмин-мусулмонларни дуога тарғиб қилувчи ҳадисларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: 
قال رسول الله (صعلم) : ليس شيءٌ أكرم على الله تعالى من الدعاء
 “Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ”.
قال رسول الله (صعلم) : الدعاءُ مُخُّ العبادةِ
“ Дуо ибодатнинг мағзидир”.
قال رسول الله (صعلم) : مَنْ لم يسألِ اللهَ يغْضَبْ عليه
“ Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У зот ундан ғазабланади”.
قال رسول الله (صعلم) : "مَنْ سرّهُ أن يستجيبَ اللهُ له عند الشدائدِ و الكَرْبِ فلْيُكثِرْ الدعاءَ فى الرخاءِ"
“ Кимни Аллоҳ таоло унга балолар, шиддатлар пайтида дуосини ижобат қилиши хурсанд қилса, осойишта, роҳатли пайтида дуони кўпайтирсин”.
Бу каби инсонни қалбини жумбушга солувчи, умрини дуо билан боғлаб яшашликка ундовчи ҳадис ва оятлар жуда кўп. Мисол учун Аллоҳ таоло оятда: 
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
Яъни “Эй Расулим! Бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен уларга яқиндурман. Менга дуо қилсалар, дуогўйларнинг дуоларини ижобат қилгайдурман. Ахир, улар ҳам Менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва Менга ҳақиқий иймон келтирсинлар, шояд тўғри йўлда юргайлар” (Бақара 186- оят), деб марҳамат қилади. 
Демак, Аллоҳ унга иймон келтириб чақириғига лаббай деб ибодат ила жавоб қайтаргувчи ҳар бир банданинг дуосини қабул қилади. Ушбу оятдан бизларга тааллуқли, муҳим бир масалани ҳам ёритилганлигини кўришимиз мумкин. Бу ҳам бўлса, демак, Аллоҳ дуоси қабул қилмайдиган бандалар ҳам орамизда борлиги маълум бўлади.
Имом Жазирий алайҳи роҳма дуоларнинг қабул бўлиш борасида ёзган асарларида бир нечта шартларни зикр қилган:
1. ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги
2. ихлос билан дуо қилиши
3. мусулмонларга қарши бўлмаслиги
4. қийимлари ғоят тоза бўлиши
5. таҳоратли бўлиши
6. қиблага юзланмоқлик
7. тиз чўкиб ўтиришлиги
8. аввал нафл намоз ўқимоқ даркор
9. хайр ишлар қилишлиги
10. камбағаллар ва толиби илмларни хурсанд қилмоғи
11. Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтмоқлиги
12. Пайғамбаримизга ва бошқа пайғамбарларга саловотлар айтмоқлиги
13. энг афзал саловот намозда ўқийдиганмиз “Аллоҳумма солли...” ва “Аллоҳумма борик...”дир. буни қанча кўп ўқиса, дуо шунча тез қабул бўлади.
14. қўлларини юқорига кўтариб, ҳовучларини очиб, қўлтиқлари ости кўринарли даражада ёки кўкси баробарида қўларини кўтариб, бирлаштириб, дуо қилмоғи лозим.
15. одобга риоят қилмоғи лозим
16. хушу ва тазарруъ билан Аллоҳ таолога ёлвормоғи лозим
17. асмоул ҳуснани - Аллоҳ таолонинг исмларини ўқиб тилагини тиламоғи лозим. Пайғамбарлар ёки солиҳ киишларни васила қилиб дуо қилиши мумкин.
18. мулойим овоз билан Аллоҳ таолога ёлвормоғи лозим.
19. гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳ таолодан авф ва мағфират сўрамоғи лозим
20. Пайғамбарлардан ва авлиёлардан ворид бўлган саҳиҳ бўлган дуоларни ўқимоғи
21. дуоларни такрор айтмоғи лозим
22. қалб ҳузури билан тилагини сўрамоғи лозим
23. ҳамду сано билан ҳамда саловотлар билан дуосини якунламоғи
24. қўлларини юзига сурмоғи
25. ва дуосининг қабул бўлишига умид қилмоғи
ана шундай одобларга риоят қилмоқ керак ва шуни ҳам унитмаслик керакки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.
Бир ҳакимдан  сўрашган экан: “бизлар дуо қиламиз, лекин дуоларимиз ижобат бўлмайди. Аллоҳ таоло : ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ 
“Менга дуо – илтижо қилинглар, Мен сизларни ижобат қиламан”- деб айтган ку?” деб.
Ҳаким айтибди: “Сизларга еттита хислат бор дуоларингизнинг ижобатидан манъ қилади”. “Қайси хислатлар?” деб сўрашди. Айтди:
1. Сизлар Роббингизни ғазаблантирасизлар, Унинг ризосини талаб қилмайсизлар, яъни Аллоҳ таолонинг ғазаби вожиб бўладиган ишларингга пушаймон бўлмайсизлар.
2. Бизлар Аллоҳ таолонинг бандаларимиз, дейсизлар. Аммо банданинг ишини қилмайсизлар, яъни банда хўжаси буюрганни бажаради ва унинг амридан чиқмайди.
3. Сизлар Қуръони Каримни ўқийсизлар, лекин унга эргашмайсизлар, амал қилмайсизлар, яъни тафаккур ва таъзим билан ўқимайсизлар, буйруқларига амал қилмайсизлар.
4. Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларимиз, дейсизлар-у, у кишининг суннатига амал қилмайсизлар, яъни сизлар одатларга ва ирим-сиримларга амал қилиб, суннатга эргашмайсизлар.
5. Сизлар дунёни арзимас деб айтасизлар, аммо унга ёпишиб оласизлар.
6. Сизлар ҳаром ва шубҳали луқма ейсизлар. У икковидан қайтмайсизлар. 
7. Охират дунёдан яхшироқ, дейсизлар, лекин охират талабида ҳаракат қилмайсизлар ва охиратдан кўра дунёни кўпроқ хоҳлайсизлар.
Бугунги кунда баъзан инсонларнинг дуолари қабул бўлмаётганлиги, ҳар қанча дуо қилсаларҳамки Аллоҳ уларга сўраганларини бермаётганлигини айтиб шикоят қиладиган орамизда топилмоқда. Демак, шундай одамлар ўзларига, ҳолатларига ва ўтмишларига биз назар солмоқликлари ва дуолари нима учун қабул бўлмаётганлигининг сабабини ўзларидан излашликлари лозим бўлади. Аллоҳ барчамизни дуолари қабул бўладиган бандалардан қилсин.  

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд”

жомеъ масжиди имом-хатиби М.Саидов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:25
Куёш: 06:57
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram